Монилиоз, мева чириш касаллиги — олма, нок ва баъзан данакли мева дарахтларида учрайдиган касаллик. Монилиа туркумига мансуб зам-буруғлар кўзғатади. Касалланган мевалар қўнғир тус олади, пустила сарғиш майда дўмбоқчалар пайдо бўлади, мева эти ҳовол бўлиб қолади, таъмини йўқотади, чириб, жигарранг тусга киради. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ споралари емғир, шамол, ҳашаротлар ердамида тарқалади. М. қўзғатувчилари ўсимликка асосан механик шикастланишдан юқади. Касалланган меваларнинг кўпчилиги тўкилиб кетади, айримлари шохларда осилганча қотиб қолиб, баҳорда касаллик манбаига айланади. М. мевалар омборларда сақланаётган даврда ҳам пайдо бўлади.

Кураш чоралари: ёз давомида чириган, тўкилган мевалар йўқотилади, дарахтларга гуллашдан олдин ва гул дан тушганидан кейин 1% ли бордо суюқлиги ёки бошқа фунгицидлар эритмаси пуркалади; мева омборлари тоза тутилади, ҳаво намлиги мўътадил сақланади. Нимага алдайсилар[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил