Monizm
Монизм (қадимги юнонча: μόνος — монас — якка, ягона) — дунёдаги турли ҳодисалар негизида битта ибтидо, ягона субстансия ётади деб ҳисоблайдиган таълимот. М. дуализм ва плюрализмнинг акси. Фалсафа тарихида материалистик ва идеалистик М. мавжуд бўлган. Материалистик М. тарафдорлари сувни (Фалес), апейрон (ноаниқ модда)ни (Анаксимандр), ҳавони (Анаксимен), гомеомерия (зарра)ни (Анаксагор), атомни (Демокрит, Эпикур), оловни (Гераклит) дунёнинг ягона моддий асоси деб ҳисоблаганлар. Идеалистик М.нинг йирик вакили Гегел дунё ва унинг ҳодисалари асосига дунёвий ғояни қўйган. Фалсафада М. бутун борлиқни — табиат, жамият, инсон маънавий дунёсини бир деб билиш, улар ягона асосдан келиб чиққан, бир-бирларидан мутлақо ажралмас деб ҳисоблашдир.
Табиацҳуносликда М. жонсиз (ноорганик) ва жонли (органик) табиат босқичлари — ўсимлик дунёси, ҳайвонот дунёси, инсоният дунёсини бир асосдан узоқ ривожланиш жараёнини босиб ўтиб, бир-биридан келиб чиққанлиги ҳақидаги таълимотдир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |