Monolingvizm
Моноглоттизм (грек. Мон монос „бир, ёлғиз“, + глотта „тил“) ёки, одатда, монолингвизм ёки унилингвизм - кўп тиллиликдан фарқли ўлароқ, фақат битта тилда гапириш имконияти. Бошқа бир контекстда „унилингвизм“ атамаси бошқаларга расмий ёки миллий тилни юклайдиган тил сиёсатига ишора қилиши мумкин.
Бир тилли бўлиш — фақат битта тилда ёзилган ёки олиб бориладиган матн, луғат ёки суҳбатга ўхшайди; шунингдек, фақат битта тилни қўллайдиган ёки расман тан оладиган шахс бўлишни англатади (хусусан, икки тилли ёки кўп тилли шахслар билан солиштирганда ёки ҳар тилларда сўзлашувчи шахслар орасида бўлганда). Моноглоттизм эса фақат бошқа тилларда умуман гаплаша олмасликка алоқадор бўлиши мумкинлигига ҳам диққат қилинг. Дунёда кўп тилда сўзлашувчилар сони бир тилда сўзлашувчилар сонидан кўпроқдир[1].
Сюзан Ромейн ўзининг 1995-йилда чоп этилган „икки тиллилик“ китобида „Монолингвизм“[2] номли китоб чоп этилганда, бу ғалати бўлишини кўрсатиб ўтган. Бу баёнот лингвистик назариялар кўпинча қабул қиладиган анъанавий тахминни акс эттиради: монолингвизм одамлар орасида норма ҳисобланади[3]. Шундай қилиб, монолингвизм камдан-кам ҳолларда илмий мақолаларга мавзу бўлади, чунки у этикетланмаган ёки прототип тушунча сифатида қаралади; бунда, у одатдаги норма бўлиш маъносига эга, кўп тиллилик эса бундан мустасно[4].
Шунингдек, норматив монолингвизм фарази, кўпинча инглиз тили каби глобал тилда гапирадиган монолингуал инсонларнинг нуқтаи назаридир. Кристал (1987) бу фараз Ғарб жамиятида кўпчилик томонидан қабул қилинганлигини айтган[5]. Эдвардс 2004-йилда „бир тилли фикрлаш“ далилларини ХИХ асрда Европада кузатиш мумкин, деб таъкидлаган. Миллат кўтарилиб, ҳукмрон гуруҳ бошқарувга ўтганда, бир тилда тафаккур қилиш ғояси кенгайиб, уларнинг мустамлакаларига ҳам ўтказилган[6].
Яна бир тушунтириш шундан иборатки, инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар бир вақтнинг ўзида „инглиз тилини глобал тил сифатида ишлаб чиқарувчилар“ ҳиобланади ва одатда, бу мамлакатларнинг аҳолиси бир тилли бўлади.
Кўп тиллилик билан таққослаш
Луғат бойлиги ва равонлик
Лексик киришиш тадқиқотларига кўра[7], монолингуаллар кўпинча мақсадли тилда таққосланаётган икки тилли тилга нисбатан кенгроқ луғат бойлигига эга бўладилар ва бу монолингуалларда керакли сўзларни қидириб топиш самарадорлигини оширади. Шунингдек, монолингуаллар мақсадли тилдаги сўзларга икки тилли инсонларга нисбатан кўпроқ мурожаат қилишади.
Тадқиқотларнинг равон ёзиш бўйича топшириқларида монолингуаллар бир бўғин билан бошланувчи сўзларга икки тиллиларга нисбатан кўпроқ мисол келтиришга эришдилар; лекин луғат бойлиги жуда кенг бўлган икки тиллиларда ҳам бундай натижа кузатилмади.
Бундан ташқари, нутқнинг равонлиги бўйича ўтказилган тадқиқотларда монолингуаллар икки тиллиларга қараганда яхшироқ натижа кўрсатишди. Бироқ, агар лексик қобилиятларни чуқурроқ солиштириш мумкин бўлганда, кўп фарқлар йўқолган бўларди. Бу шуни кўрсатадики, луғат бойлигининг ҳажми шахснинг оғзаки нутқи равонлигига ва номлаш вазифаларини бажаришига тўсқинлик қиладиган омил бўлиши мумкин. Тадқиқот яна шуни кўрсатдики, ижро назоратига кўпроқ талаблар қўядиган, ёзма равонлик вазифаси бўйича икки тиллилар монолингуалларга қараганда яхшироқ натижа кўрсатдилар. Шундай қилиб, луғат бойликлари назорат остига олингандан сўнг, икки тиллилар бош мияда ривожланган фронтал ижро этувчи жараёнлар орқали нутқ равонлигини яхшироқ бошқаришга муваффақ бўлишди.
Харажатлар
Сноу ва Хакута инглиз тилини расмий ва миллий тил сифатида танлашнинг харажат ва фойдасини таҳлил қилганда, бу кўпинча жамият учун қўшимча харажатларга олиб келганини аниқлашди, чунки монолингвизим ўрнига кўп тиллиликни муқобил танлаш ўзига хос афзалликларга эга.
Таълим
Таълим бюджетининг бир қисми чет тилларини ўқитишга ажратилади, лекин талабаларнинг чет тилини равон билиши уни уйда ўрганганларга қараганда пастроқ ҳисобланади.
Иқтисодиёт
Халқаро бизнеснинг ривожланишига бошқа тилларни биладиган одамларнинг етишмаслиги тўсқинлик қилиши мумкин.
Миллий хавфсизлик
Маблағлар хорижда хизмат қиладиган ходимларни хорижий тилларни ўқитишга сарфланиши керак бўлади.
Вақт ва ҳаракат
Уйда ўрганилаётган тилни сақлаб қолиш билан солиштирганда, уни мактабда ўрганиш учун кўпроқ вақт, куч ва меҳнат талаб этилади.
Бандлик
Киркпатрик, халқаро меҳнат бозорида монолингуалларнинг ҳолати икки тиллилар билан солиштирганда ёмонроқ эканлигини таъкидлайди[8].
Оммавий ахборот воситаларида
Лоуренс Саммерс „Неw Ёрк Тимес“[9] журналида чоп этилган мақоласида Американинг келажакдаги олға силжишига қандай тайёргарлик кўриш мавзусини муҳокама қилади. Шунингдек, у чет тилларини ўрганишнинг аҳамияти ва зарурлигини шубҳа остига олди. Лоуренс Суммерс таъкидлайдики: "Инглиз тилининг глобал тил сифатида пайдо бўлиши билан бир қаторда, машина таржимасидаги жадал тараққиёт ва бутун дунё бўйлаб сўзлашиладиган тилларнинг фрагментларга бўлиниши чет тилида гапириш учун зарур бўлган сармоянинг универсал аҳамиятини маълум миқдорда камайтиради.
Бошқалар Суммерснинг фикрига қўшилмадилар. Бир ҳафта ўтгач, Тҳе Неw Ёрк Тимес олти иштирокчи[10] ўртасида муҳокама ўтказди ва уларнинг барчаси чет тилларини ўрганишнинг афзалликлари ҳақида гапиришган.
Манбалар
- ↑ Г. Ричард Туcкер. А Глобал Перспеcтиве он Билингуалисм анд Билингуал Эдуcатион Арчивед, 1999.
- ↑ Ромаине, Суззане (1995).. Билингуалисм. Wилей-Блаcкwелл., 1989.
- ↑ Павленко, Анета (2000). Л2 инфлуэнcе он Л1 ин лате билингуалисм. Иссуэс ин Апплиэд Лингуистиcс..
- ↑ Эллис, Элизабетҳ (2006).. "Монолингуалисм: Тҳе унмаркед cасе". Эстудиос де Соcиолингüíстиcа. 7 (2): 173–196. дои:10.1558/солс.в7и2.173..
- ↑ Cрйстал, Давид (1987).. Тҳе Cамбридге Энcйcлопаэдиа оф Лангуаге. Cамбридге Университй Пресс.. ИСБН 978-0-521-55967-6..
- ↑ Эдwардс, Вив (2004). Мултилингуалисм ин тҳе Энглиш-спеакинг wорлд. Wилей-Блаcкwелл. ИСБН 978-0-631-23613-9..
- ↑ Биалйсток, Эллен; Cраик, Фергус И.М; Лук, Гиги. (2008).. "Лехиcал аccесс ин билингуалс: Эффеcц оф воcабуларй сизе анд эхеcутиве cонтрол". Жоурнал оф Неуролингуистиcс..
- ↑ Киркпатриcк, Андй (2000). "Тҳе дисадвантагед монолингуал: Wҳй Энглиш алоне ис нот эноугҳ". Аустралиан Лангуаге Маттерс. 8 (3): 5–7..
- ↑ Суммерс, Лаwренcе Ҳ. (Жануарй 20, 2012). "Wҳат Ёу (Реаллй) Неэд то Кноw". Неw Ёрк Тимес..
- ↑ Бердан, Стаcиэ Невадомски; Жаcксон, Антҳонй; Эрард, Мичаэл; Ҳо, Меланиэ; Суарез-Орозcо, Марcело М.; Леwис, Cлайтон (Жануарй 29, 2012). "Энглиш Ис Глобал, Со Wҳй Леарн Арабиc?". Неw Ёрк Тимес..