Monopol narx
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Монопол нарх – монопол мавқедаги субъект (фирма)лар бозорда белгилайдиган нарх, монопол фойда олишнинг асосий воситаси. Монополия шароитида бу сотувчи нархи бўлса, монопсония шароитида харидор нархи шаклига эга бўлади. Монопол нарх эркин бозор нархидан рақобат асосида шаклланмаслиги билан фарқ қилади. Монопол нархни белгилашнинг асосий мақсади олинадиган фойдани максималлаштиришдир. Моно-полиянинг нарх белгилашдаги ҳукмронлиги унинг бозордаги ҳокимияти ҳисобланади. Монопол нарх ўрнатилган датанлаш имконияти бўлмаганлиги сабабли харидор даромадининг бир қисмини йўқотади. Лекин монополия Монопол нархни чегарасиз ошира олмайди, чунки ҳар қандай нархнинг юқори чегарасини харид қобилияти белгилайди. Шуни ҳисобга олиб Монопол нарх бозор кўтарадиган нархнинг энг юқориси қилиб белгиланади, аммо бундай нарх талабнинг эла-стиклигини юзага келтирмайди, яъни талаб нархининг ортишига нисбатан тезроқ пасаяди.
Монопол нархга ресурслар нархининг ортиши ҳам таъсир этади, чунки ҳаражатлар ортиб, фойда қисқаради. Монопсония шароитидаги Монопол нарх харидор нархи ҳисобланиб, у ишлаб чиқарувчиларнинг ўртача ҳаражатлари даражасида бўлади. Бунинг натижасида монопсонистга товар сотганлар минимал фойда кўради, монопсонист эса нархни пастлигидан ютиб чиқади. Бу ерда сотувчиларнинг йўқотиши харидор – монопсонистнинг ютуғига айланади. Монопол нарх бозорнинг асосий воситаси бўлганлигидан, давлат бу нархларни назорат қилади, уларнинг ҳаддан зиёд юқори ёки паст белгиланишига йўл бермайди, нархни ошириш ҳисобидан топилган фойдани давлат ўз бюджетига олиб қўяди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |