Monoxromator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Монохроматор (моно... ва юн. ҳрома — ранг), оптикада — оптик нурланиш (кўринадиган ёруғлик, ин-фрақизил ёки ултрабинафша нурлар)нинг мураккаб спектридан тўлқин узунликларининг тор қисмини ажратиб берадиган асбоб; спектрометр, спектрофотометр, спектрограф ва бошқа асбобларнинг асосий қисми. Кириш ва чиқиш коллиматорлари ва диспереловчи (таркатувчи) тизим (призма, дифраксион панжара)аан иборат бўлади. М. объективлари (коллиматорли ва фокус ловчи) линзали ёки кўзгули бўлиши мумкин. Кириш ва чикиш коллиматорлари қўзғалмас қилиниб, чиқаётган нурларнинг тўлқин узунлиги 1 дисперсловчи тизим ва ёрдамчи кўзгулар ёрдамида ўзгартирилади. М.да ёруғлик кириш коллиматори тирқишидан ўтиб, параллел нурлар ҳосил қилувчи ва дис-переловчи элементга юборувчи объективга тушади. Чикиш коллиматорининг фокал текислигида нурланиш манбаининг барча тўлқин узунликлари 1 га мос монохроматик (бир рангли) тасвирлар тўплами ҳосил бўлади.
Нурланиш спектрининг ултрабинафша қисмини ажратиб берадиган М.да флюорит (СаҒ2), литий фторид (Ли Ф) ва кварс (СиО2) дан ясалган дис-переловчи призмалар, ясси ва ботиқ панжаралар қўлланади. Спектрнинг инфрақизил соҳасида ишлатиладиган. М.да сферик, параболик кўзгулар, шиша ва кварссан ясалган призма ва панжаралар қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |