Монреал университети — Канададаги франсуз тилида даре ўтиладиган йирик университетлардан бири. Квебекдаги Лавал университети (1852)нинг филиали сифатида 1876-йилда ташкил этилган. Теология, ҳуқуқ, тиббиёт, фалсафа, филология, табиий фанлар, фармацевтика, ижтимоий фанлар, мусиқа ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 50 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонасида 1,2 млн.дан ортиқ асар сақланади.[1]

Асос солинган санаси 1876-йил

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил