Монровия — Либерия пойтахти (1847-йилдан). Монцеррадо графлигининг маъмурий маркази. Сент-Пол дарёсининг Атлантика океанига қуйилиш ерида жойлашган. Аҳолиси 450 минг кишидан зиёд. Иклими субекваториал, январнинг ўртача температураси 28°, июлники 25°. Йилига 4800 мм дан ортиқ ёғин ёғади. Монровия — йирик порт (йиллик юк ортиб-тушириш 12 млн. т). Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни. Четга темир рудаси, каучук, палма меваси мағзи ва мойи чиқарилади. 2 аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакат саноат корхоналарининг 60% Монровияда жойлашган. Асосий саноат тармоқлари: озиқ-овқат, енгил, нефтни к, айта ишлаш, кимё. Ёғочсозлик ва қурилиш матери-аллари ишлаб чиқариш ҳам ривожланган. Шаҳарга 1822-йилда АҚШда қулликдан озодликка чиқиб кўчиб келган негрлар томонидан асос солинган ва АҚСҲ президента Ж.Монро (1758—1831) номи билан аталган. Монровияда давлат университети, кутубхона, миллий музей ва ва бошқа бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил