Montaj
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Монтаж (франс. монтер — кўтармоқ) — 1) аппаратлар, асбоблар, би-нолар, иншоотлар, жиҳозлар, машиналар ва бошқа қурилмаларни тайёр деталлар, қисмлар ва элементлардан йиғиш, тўплаш. Қурил и шда — бино ва иншоотларни йирик панеллар, блоклар ва плиталардан йиғиш. Монтажда кўтариш кранлари, пайвандлаш қурилмалари, турли мосламалар ва асбоблардан фойдаланилади. Радиоэлектрон и када — радиоэлектрон аппаратлар (радиоприёмник, магнитофон, телевизор ва бошқалар) ни айрим элементлар, электр изолясия деталлари, симлар, платалар, транзисторлар ва бошқалардан йиғиш. Бунда кавшарлаш, пайвандлаш, улаш ишлари асосан автоматлаштирилади. Микроминиатюр электр ва радиоэлементларнинг пайдо бўлиши Монтаж ишларини анча осонлаштиради, сифатини оширади, бутун жараённи тўлиқ автоматлаштиришга имкон беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |