Монтевидео — Уругвай пойтахти. Монтевидео департаментининг маъмурий маркази. Ла-Плата қўлтиғининг шимолий соҳилида жойлашган. Аҳолиси 1,4 млн. киши (1997). Иклими субтропик, сернам иқлим; январда ўртача температура 23°, июлда 10°. Йиллик ёғин 1000 мм. Монтевидеога 1726-йилда испанлар асос солган. 1777-йилда Португалия, 1807-йилда Буюк Британия босиб олган. 1816—28 йилларда Бразилия таркибида бўлган. 1828-йил августдан мустақил Уругвай пойтахти. Монтевидео — мамлакатнинг муҳим саноат, савдо ва молия маркази. Монтевидеодаги йирик саноат корхоналарида мамлакат саноат маҳсулотининг 80% ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш, семент, металлургия ва шина заводлари, кимё (олтингугурт ктаси ва ўғитлар ишлаб чиқариш), фармацевтика ва тўқимачилик саноатлари, металлсозлик, электроника, кўн-поябзал корхоналари, мамлакатда энг йирик қоғоз фабрикаси ва бошқа бор. Монтевидеода чет эл монополиялари ва банкларининг филиаллари жойлашган. Монтевидео — йирик темир йўл ва шоссе йўллар тугуни. Денгиз порти. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Четга гўшт маҳсулотлари, жун, тери хом ашёси, ўсимлик ёғи экспорт қилинади; четдан машина ва жиҳозлар, қора металл, нефт, ўрмон маҳсулотлари келтирилади. Монтевидео ва унга ёндош Ла-Плата қўлтиғи соҳиллари денгиз икдими курорти раёни ҳисобланади.

Монтевидео

испанча: Монтевидео
Skyline of Montevideo
Montevideo
Герб
Мамлакат Уругвай
Асос солинган 1724-йил
Аҳолиси
 (2011)
1 719 453
Зичлиги 6 726 киши/км2
Телефон коди (+598) 2ХХХ ХХХХ
Почта индекс(лар)и 11#00 & 12#00

Шаҳар 3 қисм: янги шаҳар (маъмурий марказни ўз ичига олади) ва эски шаҳар қисми (саноат корхоналари ва ишчилар кварталлари) ҳамда Шимоли-шарқий курорт рнидан иборат. Монтевидео — мамлакатнинг муҳим илмий ва маданий маркази. Монтевидеода миллий адабиёт академияси, миллий муҳандислик академияси, Республика университети, Уругвай меҳнат университети, миллий кутубхона, миллий тарих музейи, нафис санъат музейи ва бошқа музейлар, ботаника боғи, те-атрлар бор. Боғ ва хиёбон кўп.

Меъморий ёдгорликларидан эски шаҳар қисмида мустамлакачилик даврида қурилган собор, ратуша, театр, парламент биноси ва бошқа сақланган.

Монтевидео шаҳри. Атлантика океани соҳили (пляж.)[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил