Montmorillonit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Монтмориллонит (Франсиядаги Монмориён шаҳри номидан) — қатламли силикатлар синфига мансуб гилли минерал. Кимёвий таркиби ўзгарувчан (Cа.На) (Мг, Ал, Фе)2 [(Си, Ал)4О10(ОҲ)2 нҲ2О. Моноклин сингонияли, кристаллик структураси қатқат. Ранги оқ, кулранг, қўнғир. Қаттиклиги 1,5—2,5; зичлиги 1700–2900 кг/м3. Кўп алюминийли М. — бейделлит, магнийлиги —сапонит, темирлилиги — нонтронит деб аталади. Ишқорли муҳитда ҳар хил жинсларнинг нурашидан вужудга келади. Денгиз муҳитида гидрослюдаларнинг трансформацияси, лагунали ҳавза ва қуруқ иқлимли тупроқларда эса кулсимон майда заррачаларнинг чиришидан ҳосил бўлади. М. бентонит гилларнинг асосий минерали. Юқори сорбси-яли, намланганда бўкади, қажми кўпайиб ёриқ ва ғовакларни тўлдиради ва сув ўтказмайди. М.ли гиллар нефт ва газ уюмлари учун яхши тўсиқ вази-фасини ўтайди. М.ли гилмоя конлари Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятларида мавжуд. М.ли гиллар нефт, тўқимачилик, совунгарлик, семент саноатларида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |