Моон Книгҳт
Моон Книгҳт — Жеремй Слатер томонидан яратилган ва Дисней+ томонидан намойиш этилган америка телевизион минисериали. У Марвел Cомиcсга асосланган бўлиб, шу номдаги қаҳрамонни тасвирлайди. Бу Марвел Кино Оламининг (МCУ) олтинчи телевизион сериялидир. Сериалда бош қаҳрамон иккита шахсиятга, Марc Спеcтор ва Стивен Грант, шахсиятларига эга бўлади. Улар Миср худолари билан боғлиқ бўлган сирни ечишга жалб қилинади. Слатер бош ёзувчи сифатида, Моҳамед Диаб эса режиссёрлар жамоасига раҳбарлик қилган.
| Моон Книгҳт | |
|---|---|
| Файл:Моон Книгҳт (минисериэс) лого.жпг | |
| Режиссёр(лар) |
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Ҳешам Назиҳ |
| Премера санаси |
30-март – 4-май 2022-йил |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | 147.9 миллион доллар[1] |
Осcар Исааc Марc Спеcтор (Моон Книгҳт) ва Стевен Грант (Мр Книгҳт) ролларини ижро этган. Шунингдек, Май Cаламаwй, Карим Эл Ҳаким, Ф. Муррай Абраҳам, Этҳан Ҳаwке, Анн Акинжирин, Давид Ганлй, Кҳалид Абдалла, Гаспард Улиэл, Антониа Салиб, Фернанда Андраде, Рей Луcас, Софиа Дану ва Саба Мубарак ҳам асосий ролларда иштирок этишган. Сериал суратга олиниши 2019-йил августда эълон қилинган бўлиб, ноябр ойида Слатер лойиҳага жалб этилган. 2020-йил октябрда Диаб тўртта қисмни суратга олиш учун таклиф қилинган. 2021-йил январда эса режиссёрлар жуфтлиги Жустин Бенсон анд Аарон Моорҳеад қолган икки қисмни бошқариш учун жамоага қўшилишган. Ўша пайтда Исааcнинг бош ролни ижро этиши тасдиқланган; у Спекторнинг турли шахсиятларини ажратиб кўрсатиш учун турли хил талаффузлардан фойдаланган. Суратга олиш ишлари 2021-йилнинг апрелидан октябригача асосан Будапештда, шунингдек Иордания, Словения ва АҚШнинг Атланта шаҳрида олиб борилган.
„Моон Книгҳт“ сериали 2022-йил 30-мартда эфирга узатилган ҳамда олти қисмдан иборат бўлиб, 4-майда якунланган. У МCУнинг тўртинчи фазасига киради. Сериал ижобий фикрларга сазовор бўлган. Айниқса актёрларнинг маҳорати (хусусан, Исааc, Cаламаwй ва Ҳаwке ижролари), аввалги МCУ сериалларига нисбатан ваҳшийроқ услубда эканлиги ҳамда диссоcиативе идентитй дисордер (ДИД) тасвирлашдаги ёндашувига алоҳида эътибор қаратилган.
Мазмуни
Марc Спеcтор, диссоcиативе идентитй дисордер(ДИД) бўлган бир ёлланма ҳарбий. У турли шахсиятлар билан жумладан Стевен Грант билан биргаликда, Миср худолари билан боғлиқ ўлимга олиб келадиган сирли воқеага жалб қилинади[2].
Ролларда
Осcар Исаак Марc Спеcтор (Моон Книгҳт) / Стевен Грант (Мр. Книгҳт) ҳамда Жаке Лоcклей ролида:
Май Cаламаwй Лайла Эл-Фаоулй ( Сcарлет Сcараб) ролида:
Карим Эл Ҳаким ва Ф. Муррай Абраҳам Кҳоншу ролида:
Этҳан Ҳаwке Артҳур Ҳарроw ролида:
Анн Акинжирин Бобби Кеннедй ролида:
Давид Ганлй Биллй Фитзгералд ролида:
Кҳалид Абдалла Селим ролида:
Гаспард Уллиэл Антон Могарт ролида:
Антониа Салиб Таwерет ролида:
Фернанда Андраде Wендй Спеcтор ролида:
Рей Луcас Элиас Спеcтор ролида:
Софиа Дану ва Саба Мубарак Аммит ролида:
Манбалар
- ↑ Реид, Cаролине „Марвел'с 'Моон Книгҳт' Cомес Ин Он Будгет“. Форбес (2023-йил 30-сентябр). 2023-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-октябр.
- ↑ Тапп, Том „Фулл-Ленгтҳ 'Моон Книгҳт' Траилер Ревеалс Суперҳеро Трансформатион & Марвел Сериэс' Дисней+ Дебут Дате“. Деадлине Ҳоллйwоод (2022-йил 17-январ). 2022-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-январ.