Морастел, Монастел — винобоп кечпишар узум нави. Ватани — Испания. Франсиянинг жан. ва Италияда ўстирилади. 1890—1900-йилларда Қримга келтирилган. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда раёнлаштирилган. Баргидиам. 15—16 см, кертикли, тўқ яшил, орқа томони сийрак тукли. Гули икки жинсли. 15—20-майда гуллайди, июл охирида пишади. Узум боши 175—200 г, силиндрсимон, ўртача тиғиз. Ғужуми думалоқ, тўқ зангори, усти мумғубор билан қопланган, пўсти ўртача қалинликда, эти серсув, ширин. Фаол ҳарорат йиғиндиси 3100— 3200° бўлганда 140—150 кунда пишади. Таркибида 30% гача қанд бор. Ҳосилдорлиги 100—150 с/га. Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида экилади. Узумидан қизил портвейн ва кагор десерт винолари тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил