Морелия — Мексиканинг жан. қисмидаги шаҳар, ўртача 1940 м баландликда. Мичоакан штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 620 минг киши (2000). Панамерика шоссесидаги йирик транспорт йўллари тугуни. Қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо маркази. Озиқ-овқат, кимё, кўн-поябзал, селлюлозақоғоз, ўрмон са-ноати корхоналари мавжуд. Бадиий ҳунармандчилик ривожланган. Йирик маданий марказ: университет, технология институти, нафис санъат мактаби, музейлар бор. Меъморий ёдгорликлардан ХВИ—ХВИИИ асрларда қурилган монастир, собор, ҳукумат саройи, акведук сақланган. Шаҳарга 1541-йилда асос солинган ва 1828-йилгача Валядолид деб аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил