Морелос — Мексиканинг марказий қисмидаги штат. Майдони 4,9 минг км². Аҳолиси 1,55 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Куэрнавака шаҳри Штат Кўндаланг Вулканли Серра тоғларининг жан. ён бағри ва Морелос тоғларида (ўртача баландлиги 1500 м) жойлашган. Шимолида Попокатепетл (5452 м) ҳаракатдаги вулкани бор. Иклими тоғ тропик, мўътадил нам иқлим. Куэрнавака шаҳри атрофида ўртача ойлик температуралар 15° дан 22° гача, йиллик ёғин 1000 мм. Штат ҳудудини Балсас дарёси ва унинг ирмоқлари кесиб ўтган. Хўжалигининг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил қилади. Экин майдонларининг маълум қисми суғорилади. Асосий товар экинлари — шоли ва шакарқамиш. Мевачилик ривожланган. Озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Бадиий ҳунармандчилик ривожланган. Куэрнавака — Мексиканинг энг муҳим тоғ курортларидан бири.[1]

Морелос
испанча: Морелос

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 33 муниципалитет
Маъмурий маркази Куэрнавака
Йирик шаҳари Куэрнавака
Асос солинган санаси 17-апрел 1869
Губернатор Грасо Рамирес Гарридо Абреу 1-октабр 2012 дан
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 1 777 227
Зичлиги 359,69 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, астеклар, миштеклар, оқлар.
Динлар таркиби Католиклар (83,6 %), протестантлар ва эвангеллар (7,3 %), бошқа насронийлар(3,1 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,5 %), атеистлар ваагностиклар (4,3 %).
Майдони 4 941 км² (30-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 5500 м
Кенглиги 19º 08' - 18º 20' Н
Узунлиги 98º 38' - 99º 30' Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-МОР
Почта индекси Мор.
Расмий сайти ҳттп://www.морелос.гоб.мх/
Харитада
Morelos xaritada
18°44′51″Н 99°04′13″W / 18.74750°Н 99.07028°W / 18.74750; -99.07028

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил