Морфин — афюн (опий)нинг асосий алкалоиди. Афюндан кимёвий йўл билан ажратиб олинади. Оғриқ қолдирувчи кучли наркотик моддалар туркумига киради. Тиббиётда морфиннинг гидрохлорид тузи ишлатилади. Морфин, асосан, марказий нерв системасига таъсир этади: оғриқ сезгисини камайтиради, нафас, йўтал ва қусиш марказларини сусайтиради, адашган ҳамда кўзни ҳаракатлантирувчи нервлар марказини қўзғатади. Уни бир неча бор қабул қилинганда киши ўрганиб қолиши (морфинизм) мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил