Morfogenez
Морфогенез (юн. морпҳе — шакл ва генесис — ривожланиш) — организмларнинг онтогенези ва филогенезида янги шакллар ва тузилмаларнинг ҳосил бўлиш жараёни. М. жараёнида ҳужайраларнинг кўпайиши, жойининг ўзгариши, танланиши, баъзи ҳужайра гуруҳларининг олдиндан ирсий белгилаб қўйилган ўлими ва ихтисосланиши кузатилади. Муртакҳужайраларининг ихтисосланиши туфайли ҳар хил тузилишга ва функсияга эга бўлган ҳужайралар шаклланади. Ихтисослашган ҳужайралар муайян йўналишда ривожлана бошлайди. Бу жараён детерминация дейилади. Унда ҳужайра гурухдари ўзаро таъсир қилиб, бир-бирининг ривожланишини бошқаради. Бу ҳодиса эмбрионал индуксия дейилади (яна қаранг Онтогенез, Филогенез).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |