Morgan Bird
Морган Бирд (1993-йил 6-сентябрда туғилган) – канадалик пара сузувчи, халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштиок этади, асосан, эркин услубда сузиш бўйича рақобат олиб боради. 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида аёллар ўртасида 34 очко тоифасида 4х100 метрга эстафета баҳсларида бронза медалини қўлга киритган[1]. Икки карра Парапан Америка ўйинлари чемпиони, икки карра жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори[2][3][4].
| Морган Бирд | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Тахаллуси/Лақаби | Бирдиэ |
| Таваллуд санаси |
1993-йил 6-сентябр Регина, Саскачеван, Канада |
| Бўйи | 163 см |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Мураббий(лар)и | Мике Тҳомпсон |
Ёшлик даври ва таълими
Морган Бирд 1993-йилда Канаданинг Саскачеван штати Регина шаҳрида туғилган. Отасининг исми Гартҳ, онаси Ҳеиди Бирд[5]. Чап томонини қамраб олган серебрал фалажлик касаллиги билан дунёга келган[6]. Ушбу касалликка қарши курашиш мақсадида сузиш билан шуғуллана бошлаган[7]. 11 ёшидан спорт мусобақаларида иштирок этган[5]. Бирд Калгаридаги Моунт Роял университетининг Болалар таълими йўналиши бўйича бакалавр даражасига эга[8].
Карераси
Бирд ўзининг Паралимпиададаги дебют иштирокини 2012-йилги Лондон Паралимпия ўйинларида амалга оширди. У аёллар ўртасида С8 тоифасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсида 4-ўринни эгаллади[5]. Ўша йилнинг охирида спортчи Канаданинг 2012-йилги Олимпия жамоасининг 4 нафар аъзоси ва Паралимпия жамоасининг яна 10 нафар аъзоси билан бирга „Қиролича олмос юбилей медали“ билан тақдирланди[9]. У ўзининг илк халқаро медалини 2013-йилги ИПC жаҳон чемпионатида қўлга киритиб, 50 метрга эркин усулда ва эстафета баҳсида бронза медалларига сазовор бўлди[5].
2014-йилги Ҳамдўстлик ўйинларида Бирд С8 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсида 4-ўринни эгаллади[8]. 2015-йилги Парапан Америка ўйинларида аёллар ўртасида 400 метр (С8) ва 50 метрга эркин усулда сузиш (С8) йўналишларида олтин медал, шунингдек, 100 метрга эркин усулда (С8) сузиш бўйича кумуш медал қўлга киритди[10][11]. 2016-йилги Рио Паралимпиадасида Бирд С8 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсида 5-ўринни қайд этди. 2018-йилги Ҳамдўстлик ўйинларида аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда (С8) сузиш йўналишида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди[12]. Шунингдек, ўша ўйинларда Бирд бир тоифага юқорига кўтарилиб, аёллар ўртасида 100 метрга эркин усулда сузиш йўналиши (С9) бўйича иштирок этди[8].
2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Бирд Катарина Рохон, Сабрина Дучесне ва Аурелиэ Ривард билан бир жамоада 34 очко тоифасида аёллар ўртасида 4х100 метрга эстафета баҳсида бронза медалини қўлга киритди[13][14].
Бирд 2021-йилда профессионал пара сузишдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди[15].
Манбалар
- ↑ „Сwимминг БИРД Морган“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-сентябр.
- ↑ „Морган Бирд - Теам Cанада Профиле“. Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2020-йил 14-феврал).
- ↑ „Морган Бирд - Сwимминг Cанада Профиле“. Сwимминг Cанада (2020-йил 14-феврал).
- ↑ „Морган Бирд - ИПC Профиле“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ (2020-йил 14-феврал).
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Лаwренcе. „Паралймпиc сwиммер макинг wавес ҳас Cарлйле cоннеcтион“ (эн). СаскТодай.cа (2013-йил 27-декабр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ Паркер. „Cалгарй’с Морган Бирд детерминед то бе а воиcе фор Паралймпиc мовемент ин Cанада“ (эн-УС). Глобал Неwс (2017-йил 12-апрел). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ „Регина-борн сwиммер Морган Бирд ҳас импрессиве шоwинг ат Парапан Ам гамес“. CБC (2015-йил 13-август). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Моррис. „Пара-сwиммер Морган Бирд нот интимидатед бй раcинг ин а ҳигҳер cласс ат Cоммонwеалтҳ Гамес“. Сwимминг Cанада (2018-йил 29-март). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „2012 Олймпианс анд Паралймпианс ҳоноуред ин Cалгарй“ (эн-УС). Теам Cанада - Оффиcиал Олймпиc Теам Wебсите (2012-йил 9-октябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Саскатчеwан сwиммерс wин мултипле медалс ат Парапан Ам Гамес“. CБC (2015-йил 10-август). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ Катиэ. „Wомен оф тҳе еар: 30 Cанадианс wҳо роcкед 2015“. Чателаине (2015-йил 27-декабр). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ О’Ҳаллоран, Кате. „Но фаирйтале финиш фор Курт Феарнлей бут Аустралиа wин эигҳт голдс ин поол“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2018-йил 10-апрел). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ Браун. „Cанада wинс сwим бронзе ин 400м релай афтер У.С. анд Греат Бритаин дисқуалифиэд“ (эн-CА). Тҳе Торонто Обсервер (2021-йил 30-август). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ Ранкин, Чристине. „Паралймпиc wаке-уп cалл: Дисқуалифиcатионс ресулт ин шоcк бронзе медал фор Cанадиан сwиммерс“. CБC (2021-йил 29-август). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ „Паралймпианс Морган Бирд анд Таммй Cуннингтон анноунcе ретиремент“ (эн-УС). Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2021-йил 2-декабр). Қаралди: 2024-йил 2-август.