Морганлар (Морган) - АҚШдаги энг кекса ва йирик молия гуруҳларидан бири. ХИХ асрнинг охирида шаклланган. Бу гуруҳга Морган (1813—90) асос солган. Таъсир соҳалари: банк иши, қайта ишлаш саноати, темир йўл транспорти. Етакчи молиявий институтлар: "Морган гранти траст компани" тижорат банки, "Ж. П. Морган энд компани" банк уйи, "Морган Стенли энд компани" инвестиция банки. М. "Пруденшел" ва "Ню-Ёрк лайф" суғурта ком-паниясининг 50% га яқин активларини, "Юнайтед Стейц стил", "Женерал Электрик", "Женерал Моторс" саноат корпорациялари, инвестиция банклари тармоғини назорат қилади. ХХ асрнинг 70-йиллари назоратидаги активлар миқдори 90 млрд. доллардан ортиқроқ бўлиб, шундан 40 млрд. доллар кредит-молия соҳасига тўғри келган. Гуруҳ кўпгина банк ва саноат монополиялари иттифоқидан иборат. 2-жаҳон ўрушигача молиявий гўруҳнинг бошқарув маркази Ню Ёркда жойлашган. М., шунингдек, кўмир, тўқимачилик, нефт, кимё ва бошқа саноат тармоқларида ўз ҳиссасига эга.. 25 мамлакатда 560 та офиси фаолият олиб боради, ходимлар сони 60 мингдан ортиқ. 2001-йил соф фойдаси 3,6 млрд. долларни ташкил қилди. Таъсир доирасида ҳозирги замон илмий техника инқилоби билан боғлиқ соҳалар (радиоэлектроника, ракета ясаш ва бошқалар) йўқлиги учун мавқеи анча пасайган. М.нинг молиявий саноат манфаатлари барча етакчи мамлакатларда мавжуд. Гуруҳ АҚСҲнинг сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнайди.

Абдухалил Раззоқов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил