Морони 2008 да

Морони — Қамар Ороллари пойтахти, Нгазиджа оролда, вулкан этагида жойлашган. Аҳолиси 25 минг кишидан кўпроқ. Денгиз порти. Автомобил йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Президент қароргоҳи, ҳукумат ва маъмурий бинолар жойлашган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари мавжуд. Ванил, какао, копра билан савдо қилинади. Меъморий бинолардан масжидлар (миноралари билан) араб меъморлиги услубида қурилган.