Мошаклар (Cалидрис) —балчиқчилар туркумига мансуб қушларнинг бир уруғи. Мошаклар бармоқларининг орасида сузгич парда бўлмаслиги билан бошқа балчиқчилардан фарқ қилади. Шимолий ярим шарда кенг тарқалган. Денгиз, дарё ва кўл қирғоқдарига уя ясайди. 3 - 4 та тухум қўяди. Қишлаш учун кузда Африкага учиб кетади. Ўзбекистонда мошакларнинг қизилтомоқ, қоратомоқ, оқдум турлари учрайди. Мошаклар ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари, моллюскалар, чувалчанглар билан озиқланади. Гўшти учун овланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил