Moshtabiblar
Моштабиблар — Шарқ табобатига ўз ҳиссасини қўшган Тошкентлик табиблар сулоласи. Сулола тарихи узоқ ўтмишга эга. Ривоятларга кўра, Амир Темурнинг дардига ҳам шу сулоланинг бобокалони Моштабиб малҳам бўлган экан. Ҳатто Моштабиблар аждоди Амир Темурдан аввал Чиғатой улуси даврида ҳам „Хўжа хон табиб“ номи билан маҳшур бўлганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Моштабиблар сулоласининг улуғи синган қўл ёки оёқни тахтакачлаб гилмоя суриб қўйиш усулидан моҳирона фойдаланган. Бу усул неча юз йиллардан бери авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.
„Моштабиб“ атамаси ҳақида халқ ўртасида бир неча тахминлар бор. Унга кўра, Ҳаж ибодати ниятида йўлга чиққан табиб боболаримиз йўлда учраган беморларни даволаганлар. „Шошлик табиб — Шоҳ табиб“ атамаси балки ўша асрларда расм бўлгандир. Бошқа бир таҳминларга кўра, „Моштабиб“, „Мостабиб“, яъни синган йўки чиққан жойни мослаб ва жипслаб қўювчи каби маънолардан келиб чиқган деган таҳминлар бор.
Тарихда номи қолган Моштабибларнинг улуғлари Азимҳожи, Арбоббой, Муталбой, Муҳаммад Шукур ўз даврининг олим ва уламолари бўлиш билан бир қаторда табибликда ҳам шуҳрат қозонишган.
Сулоланинг кейинги авлодлари Муҳаммад Иброҳим (1871—1952), Муҳаммад Собир (1900—1966), Абдужаббор Муҳаммад Собир ўғли (1934—2006) узоқ йиллаэ давомида Шайхонтоҳур туманининг Гулбозор маҳалласида яшаб, табибчилик соҳасида фаолият олиб боришган. Муҳаммад Собир ўгли беморларни даволашда ўз усули билан тайёрлаган дори-дармонлар, шунингдек, синган жойни қимирлатмаслик учун тол новдасидан тахтакач ясаб „тахтакачлаш“ усулидан фойдаланган. Машҳур профессор травматолог Одил Шокиров билан яқин ҳамкорлик қилган, врачларга беморларни халқ табобати усулларидан фойдаланиб даволаш бўйича зарур маслаҳалатлар берган.[1].
Манбалар
- ↑ Тўхлиев, Нурислом, эд (2009). "Моштабиблар". Тошкент: Энсиклопедия. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти. п. 364.