Йўсинсимонлар, мохсимонлар (Брйóпсида) — юксак ўсимликларнинг бир бўлими. Баъзи олимлар архегониал ўсимликлар синфи деб ҳисоблайди. Й.да чин илдиз ва ўтказувчи тўқима бўлмайди. Тубан Й. талломли, бирмунча мураккаблари эса поя ва баргли. Й.да яшил ўсимлик жинсий бўғин гаметофит, жинссиз бўғин спорофитдан устунлик қилади. Жинсий урчиш антеридий ва архегоний ёрдамида содир бўлади. Антеридийда ҳосил бўлган 2 хивчинли сперматозоид сув орқали ҳаракатланиб, архегоний томонга интилади ва тухум ҳужайрани уруғлантиради. Уруғланган тухум ҳужайра (зигота) ривожланиб, спорангий ҳосил қилади.

Й. палеозой эрасидан маълум. Сувўтларнинг қадимий вакилларидан келиб чиққан. Иккита синфи — жигарсимон (Ҳепатиcаэ) ва япроқсимон (Мусcи) йўсинлар бор. Ер юзида 40000 га яқин тури маълум. Й.дан торф ҳосил бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил