Moylisuv
| Мойлисув | |
|---|---|
| қирғизча: Майлуу-Суу | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 87 |
| Сув сарфи | 9,7 м³/с |
| Давлат | |
Мойлисув (қирғизча: Майлуу-Суу) — Фарғона водийсидаги дарё (суви таркибида нефт булганидан даре М. деб аталган). Фарғона тизмасидаги Бойбошота тоғининг шимоли-ғарбий ён бағридаги Катмонкўл кулидан (4000 м), Керей номи билан бошланади. Сарасувсой, Мусту, Самандиқ, Сарибия, Асиваз сойлари билан қўшилиб М.ни қосил қилади. Узунлиги 87 км, энг йирик ирмоғи билан 107 км. Ҳавзаси 748 км². М. юқори оқимида Кўприкбоши қишлоғигача чуқур доирасимон водийсида, Избоскан қишлоғигача адирлардан (баландлиги 1000–1500 м) оқади. Қор, ёмғир ва булоқлардан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 9,15 м³/сек. Мартдан августгача М. серсув бўлади (77,6%). Андижон вилоятининг Избоскан тумани ерларини суғоради. Сой водийсида Қирғизистоннинг Мойлисой шаҳри, Кўктош шаҳарчаси ва Ўзбекистоннинг Избоскан қишлоғи жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |