Мозилла Лоcатион Сервиcе (Мозилла жойлашув хизмати) ― уяли алоқа стансияси идентификаторлари ва Wи-Фи уланиш нуқталари асосида жойлашувни аниқлашга асосланган очиқ, краудсорсинг геолокация хизматидир. 2013-йилдан бери ишлайди.

2019-йил феврал ойида МЛС 44,43 млндан ортиқ махсус уяли алоқа тармоғи ИД сини ва 1450 млн махсус WиФи тармоғи ССИД ларини тўплади (2018-йил, апрел: 37,7 млн УCН ва 1145 млн УWН (2016-йил, ноябр: 28 млн УCН ва 757 млн УWН (2015-йил, ноябр)): 17 млн УCН ва 427 млн УWН). Андроид учун Мозилла Стумблер мобил иловаси Гоогле Плай дўконида ва Ф-Дроид да мавжуд.

Мозилла WиФи тармоқларининг ССИД ни (масалан, „Симпсон-фамилй-wифи“) йиғмайди, лекин у БССИД ни (кўпинча, WиФи қурилманинг МАС-манзили) йиғади. Мозилла иловалари ССИД яширин бўлган ёки „_номап“ (масалан, „Симпсон-фамилй-wифи_номап“) қатори билан тугайдиган WиФи уланиш нуқталари ҳақида маълумот тўпламайди.

Мозилла жамоатчилик мулки лицензияси (СС-0) асосида ячейкалар жойлашуви ҳақидаги маълумотларнинг жамланган тўпламини (МЛС Cелл Нетwорк Эхпорт Дата) нашр этади. Уяли маълумотлар базасидан фарқли ўлароқ, қайта ишланмаган WиФи маълумотлар базаси ҳаммага очиқ бўлмайди, чунки унда маълумот юкланаётган фойдаланувчилар ва WиФи қурилмаси эгаларининг шахсий маълумотлари бўлади. Шунга қарамай, Мозилла тасарруфидаги ушбу маълумотларни ўзининг корпоратив ҳамкори Cомбаин АБ билан баҳам кўради.

Мозилла жойлашув хизмати Фирефох да стандарт ҳолатда ишлатилмаса-да, хизмат Вивалди браузерида қўлланади, шунингдек, ГНОМЕ ва КДЕ муҳитлари томонидан об-ҳаво ва хариталар каби жойлашувга боғлиқ иловаларда фойдаланиладиган, ГПС бўлмаган қурилмалар учун ГеоCлуэ омборининг асосий жойлашув манбаидир.

Яна қаранг

Ҳаволалар

Манбалар