Muğdat masjidi
Муğдат масжиди (туркча: Муğдат Cамии) – Туркиянинг Мерсин шаҳридаги масжид. Илк мусулмонлардан бири Миқдод ибн Асвад шарафига номланган.
| Масжид | |
| Муğдат масжиди | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Мерсин |
| Координаталар | 36°46′57.31″Н 34°36′4.92″Э / 36.7825861°Н 34.6013667°Э |
| Меъморий услуб | Усмонийлар меъморчилиги |
| Бинокорлик | 1980—1998 |
| Ўлчами | 5500 нафар намозхон |
| Миноралар сони | 6 |
| Миноралар сони | 6 |
| Миноралар баландлиги | 81 метр (266 фут) |
Ҳудуд географияси
Масжид 1980-йилларда Мерсиннинг Ениşэҳир туманида қурилган. Маҳалланинг расмий номи Гази бўлса-да, одатда, масжид номидан келиб чиқиб Муğдат деб аталади. Масжид Мерсин археология музейи ва Мерсин денгиз музейининг шимолида жойлашган. Ўрта ер денгизи қирғоғигача бўлган масофа тахминан 300 метр (980 фт). Масжиднинг умумий майдони ҳовли билан бирга 7900 м², бинонинг асосий майдони 3070 м².
Бино
Масжид 5500 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, Мерсиндаги энг катта масжид ва Туркиянинг Республика даврида қурилган учинчи масжид ҳисобланади. Шунингдек, Туркиядаги олти минорали учта масжиддан бири ҳамдир (аслида масжид тўртта минорали бўлган, кейинги иккитаси яқинда қўшилган). Минораларнинг баландлиги 81 метр (266 фт). Ҳар бир минорада учта балкон (туркча: şэрефе) бор.
Муğдат масжиди анъанавий Усмонийлар меъморчилиги асосида яратилган мажмуадир. Масжидда, шунингдек, анжуманлар зали, кутубхона, меҳмонлар хонаси, таъзия хонаси ва соғломлаштириш маркази мавжуд. Бинонинг подвалида супермаркет жойлашган[1][2][3].
Галерея
-
Жануби-шарқдан кўриниши
-
Масжиднинг ичи
-
Асосий гумбаз
-
Жанубий кириш қисмидаги рангли ойналар
-
Шимоли-шарқдан ташқи кўриниши
Манбалар
- ↑ „Министрй оф Тоурисм паге“ (тр). 2013-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-март.
- ↑ Мерсин говернор’с паге (туркча) Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш. - ↑ „Ҳз. Миктад Cами - Мерсин“. Туркие Култур Порталй. Туркей Говернмент. Қаралди: 2021-йил 29-декабр.
Ҳаволалар
- Фотогалерея (Wоwтуркей)[сайт ишламайди]