Муашшар (араб. — ўнлик) — ҳар бир банди ўн мисрали, бир неча ўнлик бандлардан ташкил топувчи шеър шакли. Мусамматларнкнт бошқа турларида бўлгани каби М.ларнинг ҳам биринчи ўнлик банди мисраларида ўзаро оҳангдош сўзлар қофиялашади (а—а—а—а—а—а—а—а—а—а), қолган бандларининг 8 ё 9 мисраси ўзаро қофиялашиб, охирги 9- ёки 10мисра 1банддаги мисралар билан қофиялашади. Фузулийнинг катор шундай шеърларида, Нодиранинг "Фироқнома" деб юритилувчи М.ида ҳар бир ўнликда охирги бир байти накаротдек айнан такрорланиб туради. Бундай М.ларнинг қофияланиш тартиби: а—а—а—а—а—а—а— а—б—б, в—в—в—в—в—в—в—в—б—б... тарзидадир. Улар таржеъ байтли М.лар дейилади. М.лар мусамматлар таркибида энг кўп ўхшаш қофиялар топиб ишлатишни, уларни поэтик мазмунни очишга хизмат қилдира олишни талаб қилувчи мураккаб усуллардан биридир. Шунинг учун М. намуналари мумтоз адабиётимизда кўп эмас. Ўзбек адабиётидаги айрим намуналари Шавқий Каттақўрғоний, Нодира, Табибий Аҳмад, бармок, вазнидаги намуналари эса Фафур Ғулом ("Эмукдошлар мусобақаси"), Абдулла Орипов ("Табиат") каби шоирлар ижодида учрайди. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил