Muboh
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мубоҳ (араб тилида — умумий, ихтиёрий иш ҳаракат) — шариат тушунчаларидан бири. Унга кўра, қилиш ва қилмаслик баробар бўлган амал. Уни қилган кишига ҳам, қилмаган кишига ҳам савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқдир. Ҳаром бўлмаган, ман қилинмаган (қайтарилмаган) ишларнинг ҳаммаси мубоҳдир. Масалан, ўтириш, туриш, юриш, ётиш, ухлаш, ҳалол таомларни ейиш ва бошқа мубоҳ амалларнинг адади беҳисоб. Мубоҳ билан жоиз тушунчаси мазмунан бир[1].
Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. Емоқ ёки ичмоққа ўхшаш нарсалар, ҳаромлиги ёки ман қилингани ҳақида ҳукм келмаган барча нарсалар мубоҳдир. Мубоҳ нарсани қилганга ҳам, қилмаганга ҳам савоб ҳам, итоб ҳам йўқ. Аммо мубоҳ нарсани қилмаслик ҳалокатга олиб борадиган бўлса, уни қилиш вожибга айланади. Мисол учун, таом емаслик ўлимга сабаб бўладиган бўлса, уни ейиш вожибга айланади[2] ("Кифоя" китобидан).
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Мубоҳ ҳақида. Зикр аҳлидан со'ранг“ (2016-йил 28-ноябр). Қаралди: 2023-йил 22-июн.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |