Mudrika ibn Ilyos
Мудрика ибн Илёс (арабча: مُدْرِكَة ٱبْن إِلْيَاس) — исломдан аввалги Арабистон даврида яшаган қабила етакчиси. Бану Ҳузайл қабиласининг аждоди Ҳузайлнинг отаси. Шунингдек, ислом пайғамбари Муҳаммаднинг аждодларидан бири.
| Мудрика ибн Илёс مُدْرِكَة ٱبْن إِلْيَاس | |
|---|---|
|
Пайғамбар Муҳаммад ва араб қабилаларининг (жумладан, Қурайш) Аднондан келиб чиққани кўрсатувчи шажара тасвири | |
| Таваллуди |
Амир ибн Илёс |
| Машҳур ишлари | Бану Ҳузайл, шунингдек, ислом пайғамбари Муҳаммаднинг аждоди |
| Турмуш ўртоғи | Салма |
| Болалари | Ҳузайл ва Хузайма |
| Ота-онаси | Илёс ибн Мудар |
| Қариндошлари | Табиха ва Қамъа (ака-укалари) |
Оиласи
Мудриканинг асл исми Амир бўлиб, у Илёс ибн Мударнинг ўғли бўлган. Илёс ибн Мудар эса арабларнинг улуғ аждоди Адноннинг тўртинчи авлод наслидан эди[1][2]. Унинг Табиха ва Қам’а исмли икки ака-укаси бўлган. Уларнинг асл исмлари мос равишда Амр ва Умайр бўлган[3]. Мудрика Салма исмли араб аёлига уйланган, аммо унинг келиб чиқиши борасида ихтилофлар мавжуд. Айримлар уни Қудоа қабиласидан, бошқалар эса Раби'а ибн Низор наслидан деб ҳисоблайди[4].
Салма ва Мудриканинг Ҳузайл ва Хузайма исмли икки ўғли бўлган. Ҳузайл Бану Ҳузайл қабиласининг аждоди ҳисобланади[4][5]. Хузайма эса ислом пайғамбари Муҳаммаднинг насабини Мудрикага, у орқали эса Аднонга боғловчи аждод сифатида эсланади[5][6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ибн Ишақ; Гуиллауме. Тҳе Лифе оф Муҳаммад: А Транслатион оф Ибн Исḥāқ'с сīрат, Лондон, 1955 — 3-бет. ИСБН 0195778286. „Тҳе Патернал Анcестрал Линеаге оф Пропҳет Муҳаммад“
- ↑ Ибн Ишақ; Гуиллауме. Тҳе Лифе оф Муҳаммад: А Транслатион оф Ибн Исḥāқ'с сīрат, Лондон, 1955 — 35-бет. ИСБН 0195778286. „Ҳоw 'Амир беcаме Мудрикаҳ“
- ↑ Ибн Катҳир. Тҳе лифе оф тҳе пропҳет Муҳ̜аммад: а транслатион оф Ал-Сīра ал-Набаwийя. Виргиниа: Cентер фор Муслим Cонтрибутион то Cивилизатион, 1998. ИСБН 9781873938294.
- ↑ 4,0 4,1 Табари; ?абар?. Тҳе Ҳисторй оф Ал-Табари: Муҳаммад ат Меccа (эн). СУНЙ Пресс, 1999-11-04. ИСБН 9780887067075.
- ↑ 5,0 5,1 Гордон, Маттҳеw С.; Робинсон, Часе Ф.; Роwсон, Эверетт К.; Фишбеин, Мичаэл. Тҳе Wоркс оф Ибн Wāḍиḥ ал-Яʿқūбī (Волуме 2): Ан Энглиш Транслатион (эн). БРИЛЛ, 2018-01-09. ИСБН 978-90-04-36415-8.
- ↑ Ясиэн, Асй Сяикҳ Кҳалил. Муҳаммад Ди Мата Cендекиаwан Барат. Жакарта: Гема Инсани, 1989. ИСБН 978-979-561-096-0.