Mufel
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муфел (нем. Мйффел) — печда қиздириладиган буюмни ташқи муҳит ёки ёқилғи ёнганда ажраладиган газлар таъсиридан ҳимоялайдиган камера. М. печ ичига жойлаштирилади. Ёниш маҳсулотлари М. ташқарисида ҳаракатланади ва иссиклик унинг девори орқали ичига ўтади. Ёнилғи (газ) иссиқбардош қувурлар ичида ёнадиган М. ҳам бор. Бунда қувурлар печнинг иш бўшлиғидан ўтказилади. М. ўтга чидамли ғишт (шамот ёки карборунд) дан ёки иссиқбардош металл қотишмалардан ясалади. М. бир текис қизийди, кул ёки қурум билан ифлосланмайди. Қиздирилаётган металлни оксидланишдан сақлаш учун М. махсус газ билан тўлдирилади. М. кичик деталларни термик, кимёвийтермик ишлаш ва бошқаларда ишлатилади. Электр билан қиздириладиган М. ҳам бор. Ичига М. жоилаштирилган печ муфелли печ деб аталади. Бундай печларнинг иш унумдорлиги — 70—600 кг/соат, иссиқлик сарфи — 5000—7000 кж/г. Камера ичидаги трани 1300° гача етказиш мумкин[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |