Мугуа (миллоддан аввалги ИИ—И асрлар) – қадимги Довон давлати ҳукмдорларидан бири, бошқа манбаларга кўра, Ахсикент ҳокими[1].

Мугуа
Довон давлати
Ҳукмронлигининг бошланиши: Номаълум
Ҳукмронлигининг тугаши: Милоддан аввалги 102-йил
Ўтмишдош: Номаълум
Ворис:Моцай
Туғилган санаси: Номаълум
Вафот санаси:Милоддан аввалги 102-йилда ўлдирилган
Вафот жойи:Эрши (Ахсикент)

Тарихи

Мугуа Хитойдан келган элчини сабабсиз қатл эттиргани туфайли, Хан сулоласи императори У Ди Довон – Фарғонага қарши уруш эълон қилган. Айрим маълумотларга кўра, элчи Фарғонанинг машҳур самовий отларини сўраб келгани сабабли ўлдирилган[2]. Никита Бичуриннинг маълумот беришича, Мугуа жасур ва қатъиятли ҳукмдор бўлиб, милоддан аввалги 104-йили Хитой қўшинларини тор-мор қилган. Бироқ бу мағлубиятдан Хитой ҳукмдори қаттиқ ғазабланиб, иккинчи бор аскар жўнатган. Иккинчи юришда шаҳар қирқ кун қаттиқ қамал остида қолган. Оғир аҳвол юзага келгандан сўнг шаҳар оқсоқоллари кенгаши уруш айбдори бўлган Мугуани қатл қилиш ҳақида қарор чиқаришга мажбур бўлган. Қатл қилинган Мугуа ўрнига оқсоқоллардан бири бўлган Моцай тахтга ўтирган. Моцай хитойликларга 3 мингта от бериш орқали тинчлик ўрнатган. Бироқ хитойликлар ортга қайтгандан сўнг Моцай ҳокимияти аҳоли томонидан ағдарилиб, тахтга Мугуанинг укаси ўтирган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Ватан Тарихи 1-қисм“. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  2. ↑ „Хитой ва араб манбаларида Фарғона шаҳарлари“. 2023-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  3. ↑ „О'рта Осиёнинг қадимги тарихининг Хитой манбаларида ёритилиши“. 2023-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июл.