Muhammad al-Amin
Абу Муса Муҳаммад ибн Ҳорун ар-Рашид (арабча: أبو موسى محمد بن هارون الرشيد) (787-йил апрел – 813-йил 24/25-сентябр), Ал-Амин (арабча: الأمين) исми билан машҳур. 809-йилдан — 813-йилга қадар ҳукмронлик қилган олтинчи Аббосий халифа.
| Муҳаммад Ал-Амин | |
|---|---|
|
Мансаб даври 809-йил 24-март – 813-йил 27-сентябргача | |
| Ўтмишдоши | Ҳорун ар-Рашид |
| Вориси | Маъмун |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
787-йил апрел Баг'дод |
| Вафоти |
813-йил 27-сентябр Баг'дод Баг'дод халифалиги |
| Турмуш ўртоғи |
Лубана бинт Али ибн ал-Маҳди Ариб бинт ал-Ма'мунийяҳ |
| Болалари |
|
| Онаси | Зубайда |
| Отаси | Ҳорун ар-Рашид |
| Дини | ислом, суннийлик |
Ал-Амин 809-йилда отаси, Ҳорун ар-Рашид вафотидан кейин халифалик тахтига чиқади. Ҳукмронлиги 813-йилга қадар, акаси ал-Маъмун билан бўлиб ўтган урушда мағлубиятга учраб, ўлдирилгунга қадар давом этган.
Ҳаёти ва ворислик масаласи
Ал-Амин исми билан халифа бўладиган Муҳаммад 787-йил апрелида аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашид (ҳ. 786 – 809) ва Зубайда оиласида туғилган. Онаси Зубайда иккинчи аббосий халифаси ал-Мансурнинг (ҳ. 754–775) фарзанди бўлган[1].
Муҳаммаднинг 786-йил сентабрда туғилган ва ал-Маъмун (ҳ. 813–833) номи билан халифа бўладиган Абдуллоҳ исмли акаси бор эди. Бироқ, Абдуллоҳнинг онаси форс қул канизи бўлгани соф аббосий авлоди бўлган Муҳаммадга ҳокимият учун устунлик берган[1][2]. У Аббосийлар сулоласининг шу каби наслдан бўлган ягона халифаси эди[2]. 792-йилда Ҳорун Муҳаммадга ал-Амин („Ишончли“) номи билан байъат олди ва уни ўзининг асосий меросхўри сифатида белгилади. Абдуллоҳ эса 799-йилда ал-Маъмун („Ишончли“) номини олмагунча иккинчи меросхўр деб аталмаган[1][2]. Иккала ака-укага ҳам кучли Бармакийлар оиласининг аъзолари тарбиячи этиб тайинланган. Ал-Аминнинг тарбиячиси ал-Фадл ибн Яҳё, ал-Маъмунники эса Жаъфар ибн Яҳё эди[2][3].

802-йилда Ҳорун ва Аббосийлар ҳукуматининг энг қудратли амалдорлари Маккага ҳаж зиёрати вақтида бир қатор келишувлар тасдиқланиб, оммага эълон қилинди. Уларга кўра, Ал-Амин Бағдодда Ҳоруннинг вориси бўладиган, Ал-Маъмун ал-Аминнинг вориси бўлиб қоладиган ва қўшимча равишда кенгайтирилган Хуросонни бошқарадиган бўлди[1][2]. Бу алоҳида аҳамиятга эга бўлган тайинлов бўлган. Чунки Хуросон Аббосийларни ҳокимият тепасига олиб келган Аббосийлар инқилобининг таянч нуқтаси сифатида халифалик вилоятлари орасида имтиёзли мавқеини сақлаб қолган эди. Қолаверса, Аббосийлар сулоласи ҳарбий раҳбарлик ва бошқарувчилик масалаларида асосан Хуросонийларга таянган. Аббосийлар билан ғарбга келган Хуросоний араб қўшинларининг (Хуросонийя) кўпчилигига Ироқ ва Аббосийларнинг янги пойтахти Бағдоддан мулклар берилиб, улар абнāʾ ал-давла („давлат/сулола ўғиллари“) деб номланувчи элита гуруҳига айланди[4][5]. Аббосийлар давлатининг энг юқори доираларида эроний доираларнинг кенг миқёсда мавжудлиги, энг кўзга кўринган вакиллар Бармакийлар оиласи бўлиши, шубҳасиз, ал-Маъмуннинг онаси орқали шарқий Эрон билан боғлиқ вилоят, Хуросон ноиби ва ворис лавозимига тайинланишида муҳим омил бўлди[6]. Тарихчи Табарий батафсил қайд этган шартнома шартларига кўра, ал-Маъмуннинг Хуросоний ноибларига кенг мухторият берилган. Бироқ, замонавий тарихчиларнинг фикрига кўра, бу маълумотлар ал-Маъмун ҳақида кейинчалик тарих ёзганлар томонидан укасининг фойдасига бузиб талқин қилинган бўлиши мумкин[7]. Ҳоруннинг учинчи вориси ал-Муътамин Юқори Месопотамия ва Суриядаги Византия империяси билан чегарадош ҳудудларни бошқаришни ўз зиммасига олди[2][3].

Ҳорун ал-Амин ва ал-Маъмун ўртасидаги феъл-атвор ҳамда манфаатлар бўйича чуқур тафовутларни ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳуқуқий ва диний қасамёдлар билан мустаҳкамланган бу мураккаб келишувларнинг беқарор эканлигини англаган эди[1]. Тез орада бу яширин рақобат жиддий оқибатларга олиб келди. Ҳукумат 803-йил январида Бағдодга қайтганидан сўнг деярли дарҳол Бармакийлар оиласининг ҳокимиятдан кескин қулаши аббосий элитасини ларзага солди. Бошқа томондан, бу воқеа Бармакийлар халифага ёқмайдиган даражада кучайиб кетганини акс эттириши мумкин, аммо ушбу воқеанинг содир бўлган вақти ворислик масаласига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Абнāʾ Ал-Амин тарафида, бармакийлар ал-Маъмун тарафида бўлиб, икки лагер кундан-кунга бир-биридан узоқлашиб борар экан, ал-Амин муваффақиятга эришиш имконига эга бўлиш учун бармакийлар кучини синдириши керак эди[2][8][9]. Дарҳақиқат, Бармакийлар қулагандан кейинги йилларда бошқарувнинг марказлашуви кучайиб бориши билан бир қаторда абнонинг таъсири ҳам ошиб борди. Уларнинг аксарияти вилоят ҳокими лавозимларини эгаллашиб, бу вилоятларни Бағдод назоратига яқинлаштириш учун юборилди[9].
Бу бошқарув услуби вилоятларда, айниқса Хуросонда тартибсизликларга сабаб бўлди. Бу ерлардаги маҳаллий элиталар абна билан узоқ вақтдан буён рақобат қилиб келишарди ва вилоятни (ва унинг даромадларини) Ироқдан назорат қилиш тенденсияси мавжуд эди[10]. Абнонинг нуфузли аъзоси Али ибн Исо ибн Маҳон томонидан юритилган шафқациз солиқ сиёсати ҳатто Рофе ибн Лайс бошчилигидаги қўзғолонга сабаб бўлди. Бу эса охир-оқибат Ҳоруннинг ўзини ал-Маъмун, қудратли гуруҳи (ҳожиб) ва бош вазир ал-Фадл ибн ар-Рабий ҳамроҳлигида 808-йилда вилоятга боришга мажбур қилди. Ал-Маъмун қўшиннинг бир қисми билан Марвга жўнатилди, Ҳорун эса Тусда қолиб, шу ерда 809-йил 24-март куни вафот этди[2][9][11].
Халифалик
Ҳорун ар-Рашид 809-йил март ойида вафот этди. Ҳорун Алини лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Ҳарсама ибн Аъённи тайинлади ва 808-йилда исёнчи Рофе ибн Лайсга қарши курашиш учун шарққа йўл олди. 809-йил март ойида Тус шаҳрида вафот этди[12]. Ал-Амин муаммосиз отасининг ўрнини эгаллади. Хуросон юришидаги қўшин қўмондонларининг аксарияти янги халифанинг Бағдодга қайтиш ҳақидаги буйруғига бўйсунишга қарор қилдилар. Қўзғолончи Ҳоруннинг ўғли ва Хуросоннинг янги ҳокими ал-Маъмунга таслим бўлишни танлади. Рофе ибн Лайс афв этилган ва шундан сўнг у ҳақида бошқа ҳеч нарса маълум эмас[12]. Ал-Амин отасининг илғор ҳаракатларини давом эттирди. Ҳукмронлигининг дастлабки икки йилида тинчлик ҳукм сурди.
Ал-Маъмунга душманлик
Ал-Маъмун отасининг ўлимидан олдин ал-Аминга ишонмаган ва Ҳорунни шарққа сўнгги сафарида ўзи билан олиб кетишга кўндирган эди. Ҳорун бу юришда Бағдод қўмондонларига ал-Маъмун билан қолишни буюрган бўлса-да, Ҳорун вафотидан кейин улар Бағдодга қайтишди. Ал-Амин Райдаги ал-Маъмуннинг молиявий агентини Маъмунга қарши қайрамоқчи бўлди. Ал-Маъмунга эса ал-Аминнинг ўғли Мусони меросхўр деб тан олиш ва Бағдодга қайтишни буюрди. Ал-Маъмун Райдаги агентини алмаштириб, буйруқларни рад этди. Маъмуннинг онаси форс бўлгани сабабли Эрондан кучли қўлловга эга эди.
Ака-укаларнинг оналари турли эди. Ал-Аминни ал-Маъмунга қарши ҳаракатга ундаган вазирлар, айниқса, ал-Фазл ибн ар-Рабий кабилар ҳам бор эди. У Ҳоруннинг ворислик борасидаги ҳужжатларини Маккадан Бағдодга олиб келиб, йўқ қилди. Кейин ал-Маъмунга қарши чиқиш учун одамларини шарққа юборди. Бироқ, чегарадаги кучли назорат уларни имкониятдан маҳрум қилди. Амин Маъмуннинг оиласи ва бойлиги ҳақидаги илтимосини рад этиб, уларни Бағдодда олиб қолди.
Ички қўзғолонлар
Ал-Амин Суриядаги тартибсизликларга дуч келди. Бу ерда тинчлик ўрнатиш учун Абдулмалик ибн Солиҳни юборди. Шиддатли жанглар бўлиб, Абдулмалик ҳалок бўлди. Амин Аҳмад ибн Мазяд ва Абдуллоҳ ибн Ҳумайднинг ҳар бирини алоҳида қўшин билан шарққа юборди (Табарий китобининг 100-бетидаги маълумотга кўра уларнинг ҳар бирида 20000 нафардан киши бор эди). Аммо Тоҳирнинг агентлари ўртага нифоқ солиб, бу икки лашкар бир-бирига қарши жанг қилди.
Аминга қарши Бағдодда Али ибн Исонинг ўғли Ҳусайн бошчилигида қўзғолон кўтарилди. Исён бостирилиб, Ҳусайн ўлдирилди.
Фуқаролик уруши (811—813)
Вазирлари таъсири остида Амин ҳам, Маъмун ҳам ораларидаги сиёсий муҳитни янада қутблаштирган ва муносабатлар бузилишини тузатиб бўлмайдиган ҳолатга олиб келган қадамлар қўйишди. Маъмун рамзий маънода Амин номини тангаларидан ва жума намозидан чиқариб ташлагач, 810-йил ноябрда Амин Маъмун ва Муътаминни ворисликдан маҳрум қилиб, уларнинг ўрнига ўз ўғиллари Мусо ва Абдуллоҳни номзод қилиб кўрсатди. Бу ишларга Маъмун ўзини имом деб эълон қилиш билан жавоб берди. Мазкур диний унвон халифага тўғридан-тўғри эътироз билдириш ҳуқуқини бермаса-да, лекин мустақил ҳокимиятни назарда тутар, шунингдек, Аббосийларни ҳокимият тепасига олиб келган Ҳошимийлар ҳаракатининг дастлабки кунларига ишора қиларди[13][14][15].
Баъзи юқори мартабали вазир ва ноибларнинг эътирозларига қарамай, икки ой ўтгач, 811-йил январда Амин Али ибн Исони Хуросонга ҳоким этиб тайинлаб, уни абноʾдан олинган 40 000 кишилик ноодатий йирик қўшин билан Маъмунни ағдариш учун Хуросонга жўнатиб, расмий равишда фуқаролар урушини бошлади[15][16].
811-йил март ойида Амин Али ибн Исо ибн Махон бошчилигидаги қўшинни Маъмунга қарши жўнатди. Али Рай томонга юриш қилди. Маъмуннинг қобилиятли саркардаси Тоҳир ибн Ҳусайн Али билан тўқнашди. Жангда Али мағлубиятга учраб, ўлдирилди.
Тоҳир Ахвазни эгаллаб, Баҳрайн ва Арабистоннинг бир қисмини назорат остига олди. Басра ва Куфа ал-Ма’мунга бай’ат қилишди. Тоҳир Бағдодга йўл олиб, ўзига қарши юборилган қўшинни мағлуб этди. Маккада Довуд ибн Исо намозхонларни Амин Ҳорун ар Рашиднинг ворислик гаровларини бузгани учун Ма’мунга бай’ат қилишга чорлади. Шундан сўнг Довуд Марвга бориб, Ма’мун билан учрашди. Маъмун Довудни Макка ва Мадина ноиблигига тасдиқлади.
Оиласи
Аминнинг Ариб ал-Маъмуния ва Лубана бинти Али ибн ал-Маҳдий (беқиёс гўзаллиги билан машҳур бўлган) исмли иккита хотини бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд[17]. Бироқ, Амин Лубана билан никоҳдан ўтгунга қадар вафот этган. Аёлнинг шеърида Аминнинг ўлими учун нола қилган: „Оҳ, очиқда ўлик ётган, қўмондонлари ва соқчилари хиёнат қилган қаҳрамон. Роҳатим ва ҳамроҳимни йўқотганим учун эмас, балки найзанг, отинг ва орзуларинг учун йиғлайман. Тўй кечамиздан олдин мени бева қилган хўжайиним учун йиғлайман“[18]. Шунингдек, Аминнинг канизаклари ҳам бўлган.
- Болалари
- Мусо ибн Муҳаммад Амин — халифа Аминнинг катта ўғли. Амин шу ўғлини меросхўр қилишга ҳаракат қилган эди.
- Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Амин — Аминнинг иккинчи ўғли.
Ўлими
812-йилда Тоҳир Бағдоднинг Анбар дарвозаси яқинида қароргоҳ қуриб, шаҳарни қамал қила бошлади. Бу қамалнинг оқибатлари қамоқдан чиқиб кетган маҳбуслар туфайли янада кучлироқ бўлди. Аминнинг Қаср Холиҳ саройида, Дарб ал-Ҳижора ва аш-Шаммасия дарвозаси каби ҳудудларда бир қанча шафқациз жанглар бўлди. Охирги марта Тоҳир саркардалардан бири бой берган позицияларни қайтариб олиш учун қўшимча кучларни бошқарган. Умуман олганда, Аминнинг аҳволи ёмонлашиб, тушкунликка тушган.
Тоҳир шаҳарга киргач, Амин хавфсиз чиқиб кетиш учун музокаралар бошламоқчи бўлди. Тоҳир истар-истамас Аминнинг асо, муҳр ва бошқа мансаб белгиларини топшириш таклифига рози бўлди. Амин кутиш ҳақидаги огоҳлантиришларни рад этиб, рамзлар билан қайиқда кетишга ҳаракат қилди. Бироқ, Тоҳир қайиқни пайқаб қолиб, Амин сувга улоқтирилди. Қирғоққа сузиб чиққач, қўлга олиниб, бир хонага келтирилди ва у ерда қатл этилди. Аминнинг боши Анбар дарвозасига илиб қўйилди. Табарий (31-жилд 197–202-бетлар) Тоҳирнинг Маъмунга ёзган мактубидан иқтибос келтирган. Унда Аминнинг қўлга олиниб, қатл этилгани ҳамда Бағдоддаги тинчлик ҳолати ҳақида хабар берилган.

Амин ўлдирилгандан кейин амалдорлардан бири Зубайданинг олдига келиб, Ойша ҳам Усмоннинг қони учун қасос олишни сўраганидек, Аминнинг қони учун қасос олишни сўрайди (Эунучнинг фикрига кўра). Бироқ, Зубайда буни рад этган[19]. Маъмун Аминнинг ўғли Мусони меросхўр деб тан олишдан бош тортгани сабабли тахт Маъмунга ўтган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Габриэли 1960, с. 437.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 Рекая 1991, с. 331.
- ↑ 3,0 3,1 Кеннедй 2004, с. 142.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, с. 274.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 133–135.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, с. 282.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 282–283.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 142–143.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Эл-Ҳибри 2010, с. 283.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 144.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 144–145.
- ↑ 12,0 12,1 Босwортҳ 1995, сс. 385–386.
- ↑ Рекая 1991, с. 332.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, с. 285.
- ↑ 15,0 15,1 Кеннедй 2004, с. 148.
- ↑ Рекая 1991, сс. 332–333.
- ↑ Cлассиcал Поэмс бй Араб Wомен: А Билингуал Антҳологй, эд. анд транс. бй Абдуллаҳ ал-Удҳари (Лондон: Сақи Боокс, 1999), п. 120; ИСБН 086356-047-4.
- ↑ Гутҳриэ, Ширлей. Араб Wомен ин тҳе Миддле Агес: Привате Ливес анд Публиc Ролес, 2013-08-01. ИСБН 9780863567643.
- ↑ "Он Фиcтион анд Адаб ин Медиэвал Арабиc Литературе". Масуди анд тҳе реигн оф Ал-Амин. эдитед бй Пҳилип Ф. Кеннедй. 2005. ИСБН 9783447051828. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=мқНМсзс0лиcC&дқ=Луб%C4%81на+бинт+%Э2%80%98Ал%C4%АБ+ибн+ал-Маҳд%C4%АБ&пг=ПА165.
Адабиётлар
- Эл-Ҳибри, Таеб „Ал-Амīн: тҳе чалленге оф региcиде ин Исламиc меморй“, . Реинтерпретинг Исламиc Ҳисториограпҳй: Ҳāрūн ал-Рашı̄д анд тҳе Нарративе оф тҳе ʿАббāсид Cалипҳате. Cамбридге Университй Пресс, 1999 — 59–94-бет. ИСБН 0-521-65023-2.
- Эл-Ҳибри, Таеб „Тҳе эмпире ин Ирақ, 763–861“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 269–304-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Габриэли, Ф. (1960). "ал-Амīн". ин Гибб, Ҳ. А. Р.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме И: А–Б (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 437–438 б. ОCЛC 495469456. ҳттпс://дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_0599.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Босwортҳ, C. Э. (1995). "Рāфиʿ б. ал- Лайт̲ҳ̲ б. Наṣр б. Саййāр". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИИ: Нед–Сам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 385–386 б. ИСБН 978-90-04-09834-3. ҳттпс://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_6184.
- Рекая, М. (1991). "ал-Маʾмūн". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИ: Маҳк–Мид (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 331–339 б. ИСБН 978-90-04-08112-3. ҳттпс://дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_4889.
