Муҳаммад Али (4-март 1769-йил, Кавала шаҳри, Македония — 2-август 1849-йил, Искандария) — Миср ҳукмдори (подшоси) (1805—49). 1952-йил июл инқилобигача ҳукмронлик қилган сулола асосчиси, асли албан, яничарлардан. М.А. тамаки сотиш билан шуғулланган, 45 ёшида ўқишни ўрганган. 1799—1801-йилларда турк армияси таркибидаги албан отрядига бошчилик қилиб, Мисрдаги Туркия— Франсия урушида қатнашган. Умар Макрам бошчилигидаги Қоҳира мусулмон уламоларига таяниб ҳокимиятни эгаллаган (1805). М.А. дастлаб Умар Макрамни қатл этган, сўнгра мамлук бекларини қириб ташлаб, номигагина Туркияга тобе, аслида Мисрнинг якка ҳокимига айланган. Мунтазам армия тузиб, унинг ёрдамида Арабистон ярим орол (1811-18), Шарқий Судан (1820-22)ни босиб олган, Грек мштлий озодлик инқилобини бостиришда қатнашган (1824—28), Туркия султонига қарши урушлар олиб борган (1831—33 ва 1839—40). Ҳаражатларни қоплаш мақсадида вақф, мамлуклар ва ижарадорларнинг ерларини давлат ихтиёрига тортиб олган. 1829-йилдан ерларни ўз яқинларига бўлиб бера бошлаган. М.А. маъмурий идораларни қайтадан ташкил этган, қишлоқ хўжалиги, саноатни ривожлантириш тадбирларини кўрган. Бу ишларни амалга оширишда чет эл, асосан, франсуз мутахассисларига таянган. Унинг даврида ташқи савдо ривожланган; бир неча дунёвий мактаблар очган. Миср ёшларини чет элларга ўқишга юборган.[1]

Муҳаммад Али Пошшо
арабча: محمد علي باشا‎‎
усм. محمد علی پاشا

Муҳаммад Али Пошшо 1840-йилда
 Миср волийси (пошшоси)
 
Мансаб даври
17-май 1805 – 2-март 1848
Ўтмишдоши Хуршид Аҳмад пошшо
Вориси Иброҳим пошшо
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 4-март 1769-йил
Кавала, Македония, Усмонлилар империяси
Вафоти 2-август 1849-йил(1849-08-02)
(80 ёшда)
Рас ал-Тин қасри, Искандария, Миср
Турмуш ўртоғи

Амина Хоним
Маҳдуран Хоним
Айн ал-Ҳаят Хотин
Мумтоз Хотин
Маҳвиш Хотин
Намшаз Хотин
Зайба Ҳадича Хотин
Шамс Сафа Хотин
Шами Нур Хотин
Умму Нуман Наила Хотин

Гулфидан Хотин
Қамар Хотин
Болалари 19 ўғил ва 13 қиз
Онаси Зайнаб хоним
Отаси Иброҳим оға
Касби Сиёсатчи ва ҳарбий
Дини Ислом (сунний)
Мукофотлари Faxriy legion ordeni
Дафн этилган жойи Муҳаммад Али масжиди

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил