Муҳаммад Али ал-Котиб ас-Султоний (16-аср) – Алишер Навоий асарларини кўчирган хаттот. Бухоро хаттотлик мактаби вакили. 1553-йили Бухорода “Хамса”нинг “Сабъаи сайёр” ва “Садди Искандарий” достонларини кўчирган. Мазкур қўлёзма Англияда, Оксфорд университети Бодлеян кутубхонасида Еллиот 318-рақами остида сақланади. Ҳажми 340 варақ. Қўлёзма таркибидаги ҳар бир достон алоҳида муқовага олинган бўлиб, матн нас­таълиқ хатида кўчирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат.