Муҳаммад Али Хазин(1692-1776) — дарийзабон шоир, эронлик шайх . У асли эронлик шиамазҳаб шайх бўлиб Афғонистон орқали Ҳиндистонга келди ва умрининг охиригача шу юртда қолиб, ниҳоят Банорасда вафот этди.

Ҳаёт йўли

Фуфалзойининг ёзишича, Хазин Ҳиндистонга бориб Аҳмадшоҳ Дурроний хизматига кирган. Унинг Аҳмадшоҳ билан бевосита таниш бо'лгани ёки Аҳмадшоҳ унинг ше'риятидан хабардор бо'лганини тахмин қилиш мумкин. Хазиннинг бир ше'рига Аҳмадшоҳ жавоб ёзгани ҳақидаги ма'лумот шундай дейишга асос бо'лади. Темуршоҳ Дурроний салтанатининг Ҳиндистондаги вилоятларида ҳоким бо'либ юрган вақтида ҳам Хазин шу юртда яшаб ижод этган. Хазин ҳиндистонлик шоирлар орасида ҳам анча таниқли шахс бо'лган. Бунга бир томондан Хазиннинг ше'ридаги иқтидори сабаб бо'лган бо'лса, иккинчи томондан унинг Ҳиндистон ҳақида танқидий фикрлар айтгани сабаб бо'лган. Унинг бундай қилмиши ҳинд ижодкорлари томонидан салбий баҳоланди, ҳатто Ҳиндистоннинг машҳур дарийзабон шоирларидан бири Хон Орзу унга қарши "Г'офилларга танбеҳ" асарини ёзиб , унинг ше'риятини танқид остига олган.

Ижоди

Хазиндан мукаммал ше'рлар девони мерос бо'либ қолган. У девонга кирган асарлардан ташқари бошқа жанларда ҳам ижод этгани, жумладан , сафарномалар ёзгани ҳақида айтилади. Хазин вафоти муносабати билан ҳинд қаламкашлар хронограмма - тарихлар ёзгани, айниқса, улар орасида Озод Билгиромий каби таниқли ижодкорнинг ҳам бо'лгани, шоирнинг бу мамлакат адабий муҳитида ма'лум мавқега эга бо'лганини ко'рсатади. Озод Билгиромий хронограммаси қуйидагича эди:

تاریخ وفات او نوشتم — از فوت حزین حزین دل [1]ماست. Унинг вафоти санаси ҳақида ёздим: Ҳазин вафотидан дилимиз мунглидир[2][3].

Манбалар

  1. ↑ {{{титле}}}, Москва,, 1968. 
  2. ↑ Раҳмон Иномхо'жаев. {{{титле}}}, 2016. 
  3. ↑ {{{титле}}}.