Muhammad Amin Zohid
Муҳаммад Амин Зоҳид — (ХВИ аср) — шоир ва муҳаддис. Шайх, обид, зоҳид, буюк тарбиячи Муҳаммад Амин Зоҳид ҳаёти кўпчиликка намуна бўлган. У ўз замонасининг алломаси эди[1]. Кўп вақтини диний илмлар мутолаасига сарф қилиб, дунёнинг орзу ҳавасларига илтифот этмаган. Подшоҳлар, бойлар суҳбатига рағбат билдирмасдилар. Фақат Бухоро хони Убайдуллохонга эътиқодлари бор эди. Ҳасанхожа Нисорий ёзади: "Бир вақтлар мазкур хон (яъни Убайдуллахон) даврида саркорлар лашкар сарфу харажати учун халқдан молу жон билан ўлпон ола бошлаганлар, бу номақбул ишни тўхтатишга ҳеч ким журъат қила олмаган. Шунда Мавлоно Муҳаммад Амин Зоҳид хон ҳузурига бориб дейдилар: „Бу буйруғингизда тўртта номуносиб иш рўй берган, яъни амалдорларингиз олиниши керак кишидан олмаяптилар ва олиниши керак бўлмагандан эса олаяптилар, берилиши керагига бермаяптилар ва бермаслик лозим бўлганларга бераяптилар. Шу боис бу ўлпонни бекор қилинг“. Убайдуллохон шу заҳотиёқ мазкур ўлпонни бекор қилибди. Муҳаммад Амин шеърлар ҳам ёзиб, ижод қилган. Қуйидаги матлаъ унинг қаламларига мансуб: Ҳазор бор кунад жони худ нисор яке, Накарда шукри ғами ёр аз ҳазор яке. Мазмуни: шундай кишилар борки, бир ёрига минг жонларини нисор этган, шундайлар ҳам борки ёрнинг ғамига шукур этмас. Буюк шайх Муҳаммад Зоҳид қаноатда, сабрда, шукурда даврнинг ягонаси эди. У ХВИ асрда яшаб ижод қилган. Муҳаммад Зоҳиднинг қабри Баҳоуддин Нақшбанд мозорларида жойлашган. Атоқли ўзбек адиби Садриддин Салим Бухорий Муҳаммад Зоҳидни ҳалоллик, поклик, ростгўйликда ўз замонасининг ягонаси бўлган деб таъриф берган. У тўғрисида маълумотлар аниқ сақланмаган. Ушбу киши тўғрисида маълумотлар кўпроқ Атоқли ўзбек адиби Садриддин Салим Бухорий китобларида мавжуд[2].
| Авлиё | |
|---|---|
|
Исм |
Муҳаммад Амин Зоҳид |
|
Таваллуди |
ХВИ аср |
|
Фалсафа мактаби |
|