Muhammad Amkinagiy
Муҳаммад Амкинагий — (1512—1600) — аллома ва авлиё. Мавлоно Хожа Калон номи билан жаҳонга машҳур бўлган Муҳаммад Амкинагий 1512-йил Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги Амкина қишлоғида туғилиб, 1600-йилда мазкур жойда вафот этган. Қутби замон, буюк авлиё, атоқли тарбиячи, аллома Муҳаммад Амкинагий буғдойранг, нуроний, сийрак соқолли, ўрта бўйли, салобатли бўлган. У Ғарбу Шарққа машҳур бўлган „Силсилайи шариф“даги йигирма иккинчи ҳалқанинг пири муршиди ҳисобланади. Амкинагий туғма авлиё бўлиб, обид, зоҳид, ғоят тақводор инсон бўлган. „Туҳфат аз зоирин“да ёзилишича, Муҳаммад Амкинагийнинг насаби Ҳазрат Имом Ҳусайн разияллоҳуга бориб тақалади. У қуйидагичадир: „Ҳазрат Мавлоно Хожа Калон бин Хожа Маҳмуд бин Хожа Офоқи Калон бин Хожа Зиёддин бин Хожа Абдулваҳҳоб бин Хожа Насриддин бин Саййид Фахриддин бин Саййид Шамсидди бин Саййид Зиёддин бин Саййид Зиёулмулк бин Саййид Насриддин бин Саййид Абулмаъоний бин Саййид Шамсиддин бин Саййид бин Саййид Абужаъфар бин Саййид Зиёиддин Калон бин Саййид Имодиддин Шаҳид бин Саййид Шамсиддин Калон бин Саййид Зиёддин Калон бин Саййид Насриддин Кабир бин Саййид Абулмаъоний Бузрук бин Саййид Жаъфар бин Саййид Зиёулҳақ бин Саййид Имодиддин бин Саййид Абдуллоҳ Моҳрўй бин Саййид Абулҳасан бин Саййид бин Саййид Амир Абулқосим бин Саййид Абдуллоҳ бин Саййид Ҳусайн ал Амир бин Саййид бин Ҳасан ал Амир бин Саййид бин Имом Жаъфар бин Имом Абдуллоҳ бин Имом ал Ҳусайн Сагар бин Имом Зайнулобидин бин Ҳазрат Имом Ҳасайн разияллоҳу анҳу[1]“. Муҳаммад Амкинагий Самарқанд ва Бухоро мадрасаларида таълим олган. Тасаввуф илмини эса ўз отаси Муҳаммад Дарвешдан ўрганади. Муҳаммад Дарвеш вафот этганидан сўнг асосан муридлар тарбияси билан машғул бўлиб, ўттиз йил шайхлик мақомида хизмат қилди. Замонанинг подшоҳлари Ҳазрат Амкинагийга мурид бўлган. Бухоро ҳукмдори Абдуллахон (1556—1598) кўплаб масжиду мадраса, ариқ, кўприк, сарай, сардоба, работлар бунёд қилиб, савоб ишларни амалга оширганки, бунда Муҳаммад Амкинагийнинг хизматлари бор. Муҳаммад Амкинагийнинг зиёратгоҳи Китоб туманидаги Амкина қишлоғида жойлашган бўлиб, бу ерда қадимий мадраса, мақбара бор. Лекин зиёратгоҳ таъмирталабдир[2].
| Авлиё | |
|---|---|
|
Исм |
Муҳаммад Амкинагий |
|
Таваллуди |
1512-йил |
|
Вафоти |
1600-йил |
|
Фалсафа мактаби |
|
Манбалар
- ↑ Насир ад-Дин ал-Ханафи ал-Хасани ал-Бухари. Тухфат аз-заирин («Подарок паломникам») Автор перевода с таджикско-персидского, предисловия и комментариев: Халим Тураев. Тошкент: Сплендид Идеа, 2021 — 204-бет.
- ↑ Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. Бухоро: Дурдона нашриёти, 2012 — 291-бет.