Muhammad Arofa ad-Desukiy
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Арофа ад-Десукий (ҳижрий 1230/милодий 1815-йил апрелда вафот этган) ад-Десукий ёки ад-Дусуқий номи билан танилган. Десукий Мисрнинг Десоук шаҳридан бўлган Моликий мазҳабидаги таниқли ҳуқуқшунос ҳисобланади.
Муҳаммад Аҳмад Арофа ад-Десукий | |
|---|---|
| Унвони | Ад-Десукий |
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | 1-апрел 1815-йил (ҳижрий 1230-йил ) |
| Дини | Ислом |
| Юриспруденсия | Сунний, Моликий |
| Машҳур иш(лар)и | Ҳашият ад-Десоуки 'ала аш-Шарҳ ал-Кабир |
Ҳаёти
Ад-Десукий Шимолий Мисрдаги Десоук шаҳрида туғилган. У Десоукдан Қоҳирага кўчиб ўтган ва ўша ерда ал-Азҳар университетининг бир қатор олимлар, хусусан, Аҳмад ад-Дардир қўл остида сабоқ олди. Ад-Дарир ёзган „Ҳалилнинг Мухтасари“ асари Моликий мазҳабидаги энг муҳим сўнгги асарлардан биридир. Унинг Моликий фиқҳидаги энг муҳим ҳиссаси „Ҳошия“ („Ҳалилнинг Мухтасари“ асарини изоҳлашига оид эслатмалари) асари бўлиб, у Моликий мазҳабининг фатво бериш ҳолатларида энг кўп мурожаат қилинган асарлардан биридир. Ад-Десукий ал-Азҳардаги ўқитиш услубида ва ўз асарларида мураккаб масалаларни соддалаштириш қобилияти билан машҳур эди. Ҳасан ал-Аттор унинг энг машҳур шогирдларидан бири бўлиб, кейинчалик ал-Азҳарнинг буюк имоми бўлган. Десукий 1815-йилда Қоҳирада вафот этган[1].
Манбалар
- ↑ „بوابة دار الإفتاء المصرية“. www.дар-алифта.орг. 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-ноябр.