Muhammad Buxoriy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад Бухорий (тўлиқ номи Муҳаммад Саид бинни Мирзо Бухорий, 17-аср) — мусаввир; Камолиддин Бехзод, Махмуд Музаххиб, Муҳаммад Мурод Самарқандш анъаналарининг давомчиси. М.Б. яратган миниатюралар адабий асарларнинг, тасвирий баёни бўлиши билан бирга маҳаллий халқнинг кўчманчилик турмуши, қишлоқ ҳаётининг бадиий ифодаси сифатида ҳам қимматли. Жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшу-нослик институтида сақланаётган Дурбекнинг "Юсуф ва Зулайҳо" достонига ишлаган 5 та мўъжаз расмлари сақланган. М.Б. расмларидан бири "Юсуф ва унинг оғалари" (1616) асарида тиниқ ранглар, асар сюжетининг аниқ тафсилоти орқали монументал руҳдаги миниатюра яратишга муяссар бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |