Муҳаммад Фаҳим Қосим (1957-йил – 2014-йил, 9-март) – „Маршал Фаҳим“ номи билан танилган Афғон ҳарбий қўмондони ва сиёсатчиси. У 2002-йил июнидан 2004-йилнинг декабригача ва 2009-йил ноябридан вафотигача Афғонистон вице-президенти лавозимида ишлаган Аҳмад Шоҳ Мас’уднинг ворисидир. 2001-йилда маршал унвонига сазовор бўлган[1]. У Карзай даврида кучли ва нуфузли шахс ҳисобланган[2]. Фаҳим 2014-йилда вафот этганида Президент унинг шарафига уч кунлик миллий мотам эълон қилган[2].

Муҳаммад Фаҳим
مارشال محمد قسيم فهيم
 Афғонистон Ислом Амирлиги вице-президенти
Мансаб даври
2001-йил 22-декабр – 2002-йил 19-июн
 Муваққат Афғонистон Исломий Давлати вице-президенти
Мансаб даври
19-июн 2002-йил – 7-декабр 2004-йил
 Афғонистон Ислом республикаси биринчи вице-президенти
Мансаб даври
19-ноябр 2009-йил – 9-март 2014-йил
Президент Ҳамид Карзай
Аввалгиси Аҳмад Зиё Масуд
Кейингиси Муҳаммад Юнус Қонуний
 Афғонистон Ислом Республикаси Мудофаа вазири
Мансаб даври
27-сентабр 2001-йил – 23-декабр 2004-йил
Президент Ҳамид Карзай
Аввалгиси Обайдулла Охунд
Кейингиси Абдул Раҳим Wардак
Афғонистон Ислом республикаси Давлат хавфсизлиги вазирлиги директори
Мансаб даври
28-апрел 1992-йил – 2004-йил декабр
Президент Бурҳониддин Раббоний Ҳамид Карзай
Аввалгиси Усмон Султоний
Кейингиси лавозим бекор қилинган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1957-йил
Панжшер вилояти, Афғонистон қироллиги
Вафоти 2014-йил 9-март
Қобул, Афг`онистон Ислом Республикаси

Ҳаёти

Фаҳим Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги Омарз қишлоғида туғилган ва миллати тожик. У 1977-йилда Кобул институтида ислом шариати ва ҳуқуқи бўйича ўқишни тамомлаган[3]. Унинг катта ўғли Адиб Фаҳим 2015–2019-йилларда Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси директорининг биринчи ўринбосари бўлган[4].

Карераси

Фаҳим президент Бурҳониддин Раббоний даврида мамлакат разведка бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган[5][6].

1996-йилда Фаҳим собиқ президент Муҳаммад Нажибуллоҳни Кобулда ҳибсда бўлган Толибон қўшинларидан эвакуация қилишни таклиф қилди, аммо Нажибуллоҳ кўчиришдан бош тортди ва Толибон тўдаси томонидан қўлга олинди ва қатл этилди[7].

Мудофаа вазири лавозимида

2001-йилнинг 11-сентабридан кейин АҚШнинг Толибон режимига қарши босимини кучайтиргандан сўнг, Фаҳим Толибонга қарши курашда Американинг ишончли вакилига айланди. У ҳарбий ҳужум бошлашдан хавотирда эди ва Толибонга қарши ҳужум бошлашга ваъда берди ва шундай деди: „Бугун бизда Толибон ва террорчиларни мағлуб этиш имконияти бор ва биз ундан қандай бўлмасин фойдаланамиз“[8][9].

20-октабр куни АҚШнинг „Греэн Берец“ гуруҳи Афғонистонга келиб, бирлашган. 30-октабрда эса Фаҳим америкалик генерал Томми Франкс билан учрашиб, Мозори Шариф билан боғлиқ ғояларни муҳокама қилишган[10][11][12].

Кобул қулагандан кейинги дастлабки кунларда мамлакатнинг босиб олинган қисмларини бошқариш учун Фаҳим бошчилигидаги олий ҳарбий кенгаш тузилди[13].

Бонн шаҳрида муваққат ҳукуматнинг тузилиши

2001-йил октабр. Маршал Фаҳим, Бурҳониддин Раббоний ва Россия президенти Владимир Путин билан.

АҚШнинг муҳим ҳарбий ёрдами билан мухолифат кучлари 2001-йил декабр ойи бошида Афғонистоннинг деярли барча ҳудудларини Толибондан тортиб олди ва Боннда муваққат маъмурият тузиш масаласи муҳокамага қўйилди.

Афғонистоннинг энг йирик ҳарбий кучлари қўмондони сифатида Фаҳим Афғонистон мудофаа вазири этиб тайинланган[14]. Бир пайтни ўзида Муваққат маъмуриятнинг беш нафар раис ўринбосарларидан бири бўлган.

Вафоти

Фаҳимнинг сўнгги йиллари Германияда шифохонада даволаниш билан ўтди. У 2014-йил 9-мартда юрак хуружидан вафот этди[15][16][17]. Карзай Фахимнинг ўлимини „Афғонистон учун катта йўқотиш“ бўлди ва Афғонистон ҳукумати уч кунлик миллий мотам эълон қилди[18][19][20]. БМТ баёнотида уни „БМТнинг яхши ва ишончли ҳамкори“ дея хотирлашган"[18]. Унинг ўлимидан сўнг Афғонистон Миллий мудофаа университети „Маршал Фаҳим Миллий мудофаа университети“ деб ўзгартирилди[21].

Унинг хотирасига ҳар йили 9-март куни Кобул ва бошқа вилоятларда байрамлар нишонланади[22][23].

Манбалар

  1. ↑ Карзаи регистерс фор ре-элеcтион, ББC Неwс (4 Май 2009)
  2. ↑ 2,0 2,1 „Афгҳанистан'с поwерфул Виcе Пресидент Фаҳим диэс“ (эн). Реутерс (2014-йил 9-март). Қаралди: 2023-йил 5-феврал.
  3. ↑ „Афгҳанистан Онлине“. Қаралди: 2012-йил 4-июн.
  4. ↑ Афг`онистон (о`збек). CОМПЛЕХ ПРИНТ, 2021 — 186-бет. ИСБН 978-9943-7601-3-4. 
  5. ↑ Шям Бҳатиа (2007). Cонтемпорарй Афгҳанистан (Боок), Ҳар-Ананд Публиcатионс, 2003. ИСБН 9788124109014. Қаралди: 2008-йил 14-декабр. „пагес 43–44“ 
  6. ↑ Оливер, Марк & Броwн, Дерек(2001). „Wҳўс Wҳо ин Афгҳанистан?“. Лондон: Тҳе Гуаридан (2001-йил 3-декабр). Қаралди: 2008-йил 16-декабр.
  7. ↑ Политиcал сcене: Др Нажибуллаҳ маде а фатал мистаке (Wайбаcк Мачине сайтида 10 Жулй 2011 санасида архивланган), ЭИУ, 11 Новембер 1996
  8. ↑ „Афгҳан оппоситион тҳреатен аттаcк бефоре УС“ (2001-йил 5-октябр). Қаралди: 2012-йил 7-март.
  9. ↑ „Афгҳан Нортҳерн Аллианcе cоммандер cаллс фор уприсинг агаинст "сплит" Талебан“ (2001-йил 7-октябр). Қаралди: 2012-йил 7-март.
  10. ↑ Чипман, Дон. „Аир поwер анд тҳе Баттле фор Мазар э Шариф“, Спринг 2003
  11. ↑ ДЕХТЕР ФИЛКИНС; ДАВИД РОҲДЕ. „А НАТИОН CҲАЛЛЕНГЕД: ТҲЕ АЛЛИАНCЕ; Афгҳан Ребелс Сеэм а Релуcтант Форcе Со Фар“ (2001-йил 4-ноябр). Қаралди: 2012-йил 7-март.
  12. ↑ Ҳатоум, Бассам. „Талибан cлаим УС Бомбинг дамагес ҳоспитал“. Ассоcиатед Пресс (2001-йил 1-ноябр). Қаралди: 2012-йил 7-март.
  13. ↑ „Фаcтионс Аскед То Жоин Тогетҳер ин Пост-Талибан Афгҳанистан“ (2001-йил 13-ноябр). Қаралди: 2016-йил 22-июл.
  14. ↑ ЭРЛАНГЕР, СТЕВЕН. „А НАТИОН CҲАЛЛЕНГЕД: АФТЕР ТҲЕ ТАЛИБАН; Афтер Арм-Тwистинг, Афгҳан Фаcтионс Пиcк Интерим Говернмент анд Леадер“ (2001-йил 6-декабр). Қаралди: 2012-йил 18-март.
  15. ↑ „محمد قسیم فهیم؛ از تولد تا مرگ“ (фа). ББC Неwс فارسی (2014-йил 9-март). Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
  16. ↑ „نگاهی به زندگینامه مارشال محمد قسیم فهیم“. афгҳанистан.шафақна.cом. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.[сайт ишламайди]
  17. ↑ „مارشال محمد قسیم فهیم کی بود !“. Миддле Эаст Пресс (2014-йил 10-март). 2021-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
  18. ↑ 18,0 18,1 Сиэфф, Кевин. „Моҳаммад Қасим Фаҳим, Афгҳанистан'с фирст виcе пресидент, диэс ат 57“ (2014-йил 9-март). Қаралди: 2014-йил 21-июн.
  19. ↑ „Афгҳан виcе-пресидент Моҳаммад Қасим Фаҳим диэс“. ББC. Қаралди: 2014-йил 10-март.
  20. ↑ Али М Латифи.. „Афгҳан Виcе Пресидент Қассим Фаҳим диэс ат 57 – Cентрал & Соутҳ Асиа“. Ал Жазеэра. Қаралди: 2014-йил 10-март.
  21. ↑ Тҳе Wашингтон Пост 5 Аугуст 2014
  22. ↑ „Маршал Фаҳим'с Деатҳ Анниверсарй Маркед“, ТОЛОнеwс (инглизча), қаралди: 20 Новембер 2019
  23. ↑ „Маршалл Фаҳим Ҳоноред он Тҳирд Анниверсарй оф Ҳис Деатҳ“ (эн). ТОЛОнеwс. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.

Ҳаволалар