Муҳаммад Ҳусайн Мирзо (1476— 1503) — темурий шаҳзода. Ҳусайн Бойқаронит 4-ўғли. Онаси — Минглибий Оғача бегим. Султон Ҳусайн Бойқаро Бадиуззамон Мирзо исён кўтарган вақтда Астрободни М.Ҳ.га инъом қилган (1499). М. Ҳ. Астробод билан чекланмай, янги-янги ерларни ўз тасарруфига киритиш хаёлига тушади. 1500-йил у Ис-фароинга ҳужум қилади. Исфароин ҳукмдори амир Бадриддин Ҳусайн Бойқаронинг энг яқин кишиларидан эди. Жангда амир Бадриддин қўшини енгилиб, ўзи ҳам қалок бўлади. Бу хабарни эшитган Музаффар Ҳусайн Мирзо укаси М.Ҳ.га қарши қўшин юборади, лекин жанг унинг мағлубияти билан тугайди. М.Ҳ. қўшини Нишопургача ғорат қилиб боради. Жоҳил фарзандларини тинчлантириш учун Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни амир Алишер Навоий ва амир Муҳаммад Валибек ихтиёрига топшириб, ўзи Астрободга аскар тортади. М.Ҳ. отасининг катта қўшинига дош беролмаслигини сезиб, Астрободни ташлаб қочади. Ҳусайн Бойқаро Астрободга келиб, 3—4 кунда осойишталик ўрнатади. Шу аснода М.Ҳ. ўз отасига қилган хатти-ҳаракатларидан афсусланиб, шаҳаншохдан узр сўраб, элчи юборади. Ҳусайн Бойқаро ўғлининг гунохларини кечириб, Журжон мулкини инъом қилиб, ўзи Ҳиротга қайтади. Аммо, қўп ўтмай (1503-йил) М.Ҳ. хасба (қора безгак) касалига учраб, 28 ёшида ваТурғун Файзиев[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил