Muhammad Iqbol
| Муҳаммад Иқбол | |
|---|---|
![]() | |
| Асл исми | محمد اقبال |
| Таваллуди |
9-ноябр 1877-йил |
| Вафоти |
21-апрел 1938-йил (60 ёшда) Панжоб, Ҳиндистон |
| Касби | файласуф, шоир, давлат арбоби |
| Фуқаролиги | Покистан |
Аллома Муҳаммад Иқбол (1877 - 1938) - машҳур ҳинд шоири, файласуф ва давлат арбоби. Бундан ташқари, ХХ асрда ислом жамиятининг энг ўрнакка сазовор фарзандларидан ҳисобланади. Илк та'лимини уйда ота-онаси ёнида бошлайди, кейинчалик билимларини Ҳинд, Инглиз ва Немис университетларида шакллантиради.
Ислом оламида "Аллома Иқбол" номи билан ёдга олинади. Ҳиндистон мустақиллиги учун олиб борилган сиёсий курашларда фаол иштирок этган. Ҳиндистонда ҳиндулар ва мусулмонлар ўртасидаги келишмовчилик ва ўзаро курашнинг авж олиб кетгани ва икки жамият ўртасида сулҳга эришиш имконсиз эканлигини тушуниб етгани учун Ҳиндистон мусулмонлари учун мустақил давлат тузиш ғоясини ёқлаб чиқади. У Покистон давлати қурилишидан олдин вафот этган бўлса-да, бу ғояни илк ёқлаб чиққан инсон сифатида Покистоннинг ма'навий асосчиси ҳисобланади. Покистон халқи ҳурмат билан Аллома Иқболни "Покистон мутафаккири" ва "Шарқ шоири" сифатида ёдга олади. Аллома Иқбол нафақат Покистон ва Ҳиндистонда, балки дунёнинг кўп мамлакатларида ҳозиргача ҳурмат билан ёдга олинади ва асарлари севиб ўқилади. Шу жумладан, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ҳам.
Ҳиндистон ва бутун дунё мусулмонлари, айниқса ёшларига ўз ше'рлари ва мақолалари билан жуда қаттиқ та'сир кўрсатган. Форс, урду ва инглиз тилларида ижод қилган. "Асрори Худи", "Жовиднома" каби гўзал ше'р туркумлари билан бир қаторда, "Исломда диний фикрни қайтадан қуриш" (Тҳе реcонструcтион оф религиоус тҳоугҳт ин Ислам) китоби дин билан жамият, фалсафа, илм ва ҳуқуқ каби соҳалар ўртасидаги алоқалар, ушбу соҳаларни ривожлантириш ва замонавий фан учратган муаммоларни ечиш учун "Қур'он" ва Ислом дарсларига жуда кенг истиқболлар очиб бериш кераклигини кўрсатиб берган мумтоз асар ҳисобланади. Аллома Иқболнинг асарлари мана бир асрга тўлиб қолаётган бўлса-да, ҳозирги жуда муаммоли дунёда баъзи жуда муҳим принсипларни ёритиб бера олиши ва фикрларимизни ривожлантириш учун жуда кенг истиқболлар очиб бера олиш кучи учун ҳали ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.
Машҳур сўзларидан
"Агар сен Қур'онни тушунмоқчи бўлсанг, унинг оятларини худди сенга янгидан ваҳий қилинаётгандек ҳис қилиб ўқигин".
Аллома Иқбол ҳақида:
"Иқболнинг инсониятга энг буюк чақириғи: Исо каби юрагинг бўлсин, Суқрот каби фикринг ва Қайсар каби қўлинг бўлсин. Лекин шуларнинг ҳаммаси сен, оддий бир инсонда ягона руҳ остида ва ягона бир мақсад учун бирлашган бўлсин. Яни, Иқболнинг ўзи каби бўл."
Али Шариатий
Манба
- Аллома Иқбол - шоир ва файласуф (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-21 санасида архивланган)
- Муҳаммад Иқбол ше'рлари. Эркин Воҳидов таржимаси
- Муҳаммад Иқбол ҳикматлари
