Саййид Муҳаммад Жаунпурий (урдуча: سید محمد جونپورى‎‎; 9-сентябр 1443-йил – 23-апрел 1505-йил) ҳинд диний етакчиси ва Маҳдавийлик ҳаракати асосчиси. У ўзини охир замонда пайдо бўладиган „Маҳдий“ деб эълон қилган. Жаунпур шаҳрида туғилиб ўсган. У бутун Ҳиндистон, Арабистон ва Хуросон бўйлаб саёҳат қилган[1].

Ҳазрат Имомуна Маҳдийи Мавъуд Халифатуллоҳ, Муродуллоҳ, Амруллоҳ

Саййид Муҳаммад Жаунпурий Имом ал-Маҳдий ал-Мавъуд
سید محمد جونپورى

Саййид Муҳаммад (Жаунпурий) мақбараси
Шахсий маълумотлар
Таваллуди
Саййид Муҳаммад Жаунпурий

9-сентябр 1425-йил
(14, Жумодул охир ҳижрий 847-йил)
Вафоти 23-апрел 1488-йил(1488-04-23)
(62 ёшда)
(19, Зулқада ҳижрий 910-йил)
Фараҳ
Дини Ислом
Турмуш ўртоқ(лар)и
  • Биби Алҳадади (ҳижрий 866-йил)
  • Биби Бҳика
  • Биби Малкан
  • Биби Буван
  • Биби Бҳанмати
Фарзандлари
  • Саййид Маҳмуд тахаллуси Сани-э-Маҳди (Отаси вафотидан кейин издошлари томонидан Ваъда қилинган Маҳдий деб эътироф этилган)
  • Саййид Ажмал
  • Сайяда Хунза
  • Сайяда Фотима
  • Саййид Ҳомийд
  • Сайяда Ҳадоатуллоҳ
  • Саййид Иброҳим
  • Саййид Али
Ота-онаси
  • Саййид Абдуллоҳ тахаллуси Саййид Хон (Отаси)
  • Сайяда Амина (Онаси)

Ҳаёти

Биринчи хотини Биби Алаҳдади унинг амакиси Саййид Жалолиддиннинг қизи эди. У ҳижрий 866-йилда (19 ёшида) Жаунпурда унга уйланган. Уларнинг 2 ўғил (Саййид Маҳмуд Сани-э-Маҳди ва Саййид Ажмал) ва 2 қиз (Сайяда Хунза ва Сайяда Фотима) фарзандлари бўлган.

Саёҳатлари

У оиласи ва издошлари билан Жаунпурни тарк этган. Маҳдавийлик мазҳаби асосчиси сифатида Фараҳ (Афғонистон)гача бўлган йўлда кўплаб издошлар тўплаган.

Ҳаж амали ва Маҳдийлик даъвоси

53 ёшида Ҳаж зиёрати учун Маккага борган. 1496-йил (ҳижрий 901-йил) Каъбани тавоф қилгач, ўзини „Ваъда қилинган Маҳдий“ деб эълон қилган ва ўзига ишонганларни „мўмин“ деб атаган[2].

Маккада 7-9 ой қолгач, Ҳиндистонга қайтиб, Аҳмадобод ва Патан яқинидаги Бадҳлида ўзини Маҳдий деб эълон қилди.

Манбалар

  1. ↑ Балкҳи, Ал-Ҳажж Саййид Муновар Ҳусайн „Имом Маҳдийи Мавъуд Ҳазрат Саййид Муҳаммад Жаунпурий (А.С) таржимаи ҳоли“ (эн) (ПДФ). Ҳайдаробод: Ал-Ҳаж Саййид Муновар Ҳусайн Балкҳи (сентябр 1989). Қаралди: 2019-йил 8-май.
  2. ↑ Ёқуб, Саййид „Ваъда қилинган Маҳдий“ (эн). Танзеэм-э-Маҳдавиа (2005-йил 4-феврал). 2005-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-май.