Муҳаммад Ҳасан Мовлазада (озарбайжонча: Мöвлазадə Муҳаммад Ҳəсəн İсмайıл оğлу Шакуви, Форс . сẖḵwй̰) – дин арбоби, уламо ва Кавказ Шайх ул-исломининг 6-шайхи ҳамда Қур’онни озарбайжон тилига таржима қилиб, батафсил шарҳ ёзиб берган биринчи олим[1][2].

Муҳаммад Мовлазада
озарбайжонча: Мöвлазадə Мəҳəммəд Ҳəсəн İсмайıл оğлу Şəкуви форсча: محمد حسن مولازاده شکوی‎‎
 Зақафқазия мусулмонлари диний бошқармаси раиси
Мансаб даври
1907 – 1909
Ўтмишдоши Абдуссалом Охунзода
Вориси Муҳаммад Али Пишнамаззода
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1854
Шаки, Нуха уезди, Шемаха губернияси, Россия империяси
Вафоти 1932 (77-78 ёш)
Тбилиси, Грузия ССР, ЗСФСР, СССР
Дини ислом

Биографияси

Муҳаммад Ҳасан 1854-йилда Шаки шаҳрида туғилган. Илк диний таълимни Шаки мадрасасида олган, сўнгра уни Ганжа мадрасасида давом эттирган. Сўнгра бир неча йил Ганжадаги Жума масжидида мулла бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик у ўқишни давом эттиришга қарор қилди ва шу мақсадда Ироққа йўл олди. У ерда диний фанлар бўйича илмий даража олди[3].

1891-йилда Кавказга қайтиб келди ва Григорий ва Ҳижрий календарларини форс тилида чоп этди. 1893-йилда Тбилисида жойлашган „мусулмон диний мактаби“да шариатдан дарс бера бошлади. Кейинчалик Жабраил, Ганжа, Тбилиси ва Кутаиси шаҳарларида қозилик қилган[3].

Охун унвонини олган Ҳожи Муҳаммад Ҳасан бир муддат қози, 1907-йилдан шайхул-исломнинг ноиби бўлган. 1917-йилги Октябр инқилобидан кейин тузилган Совет Иттифоқи ҳукумати Муҳаммад Ҳасанни диний ишлардан четлаштирди, унинг бир қанча қўлёзмалари ёқиб юборилди[4].

Муҳаммад Ҳасан 1932-йилда Тбилисида вафот этган[1].

Библиографияси

1908-йилда Муҳаммад Ҳасан Мовлазаданинг икки жилддан иборат „Китоб ал-баян фи тафсир ал-Қурон“ китоби нашр этилди: биринчиси – 492 бет, иккинчиси – 538 бет, унда у Қур’он таржимаси ва тафсирини берган. Китоб 1990-йилда Бокуда қайта нашр этилган .

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Üлфəт Cавад. „Язар.ин | Üлфəт Cавад | Мəҳəммəд Ҳəсəн Şəкуви“ (аз). язар.ин (2016-йил 11-январ). 2023-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-январ.
  2. ↑ Ризван Бунтурк. „Мовлазаде Мухаммед Хасан Шакави“ (ру-РУ). Ризван Бунтурк (2014-йил 10-декабр). 2023-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 Дадаş Маммедов. „Мəҳəммəд Мöвлазадə“ (аз-АЗ). www.wики-дата.аз-аз.нина.аз (2021-йил 8-август). 2023-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-январ.
  4. ↑ „Язар.ин | Üлфəт Cавад | Мəҳəммəд Ҳəсəн Şəкуви“. язар.ин. 2023-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-январ.