Muhammad Murod Samarqandiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муҳаммад Мурод Самарқандий (ХВИ аср) — мусаввир, Самарқанд миниатюра мактабинчнг йирик вакили. Ўзига хос услуби, юксак бадиий савиядаги асарлари билан Ўрта Осиёда миниатюра санъати ривожига катта ҳисса қўшган. Фирдавсийнинг "Шоҳнома" (1556-йилда кўчирилган нусхасини безаган 115 та миниатюраси ЎзФА СҲИда), Саъдийнинг "Бўстон" (Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида) асарларига ишлаган миниатюралари бизгача етиб келган. М.М.С. ижодида бадиий усулларни янгилашга интилган; анъанавий сюжет ва композициялар тузилишидан қочган мусаввир кескин сюжетларни танлаб олиб (мас, ўзининг орқасидан оммани зулмга қарши эргаштира олган темирчи Кова қўзғолони, ўзининг бе-гунохлигини оловда синаш билан исботлаган Сиёвуш ва бошқалар), кишиларнинг қиёфаларини таъсирчан руҳий ҳолатда бера олган; кам шакллар орқали қўшинлар, уларнинг саркардалари ўртасидаги қизғин жанг лавҳаларини яратишга эришган. Асарлар колорити жиддий, кенг бўёкдар гаммасида ёрқин ранглар билан бир қаторда уларнинг хилма-хил тусларидан ҳам фойдаланилган; мусаввирнинг ҳар бир асар учун алоҳида қатъий ранглар уйғунлигини танлаб олиши диққатга сазовор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |