Муҳаммад Насафий (арабча: محمد النسفي — Муҳаммад Насафий — Тўлиқ исми: Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад Насафий (ХИИ-ХИИИ асрларда яшаган)) — Хаттот.

Муҳаммад Насафий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси Хаттот

Фаолияти

Муҳаммад Насафий 1204-йилда „Тафсиру-л-Қур’они-л-Воҳи­дий“ асарини кўчирган. Абулҳасан Али бин Аҳмад бин Муҳаммад Воҳидий Найсобурий (вафоти 1075-йил) қаламига мансуб бу асар узоқ асрлар давомида оммабоп қўлланмалардан бири бўлиб, мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилган. Мазкур қўлёзма кўчирилганига 800 йилга яқин вақт ўтганлигига қарамасдан яхши сақланган. Ушбу асарнинг бошқа қўлёзма нусхалари Берлин, Теҳрон, Машҳад кутубхоналарида ҳам мавжуд. У томонидан кўчирган нусха асарнинг энг қадимий нусхаси ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 468.