Болтаев Муҳаммад Назарович (1928. 1.10, Бухоро) — файласуф олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978), фалсафа фанлари доктори (1966), профессор (1968). Бухоро давлат педагогика институтини тугатган (1950). Душанбе, Тошкентдаги олий ўқув юртларида фалсафадан даре берди. Қарши давлат педагогика институти ректори (1977—86), Бухоро давлат университети фалсафа кафедраси мудири (1986-йилдан). Илмий ишлари Ўрта Осиё мутафаккирларининг фалсафий фикр тараққиётига қўшган ҳиссаси, тасаввуф вакилларининг инсон ҳаётининг маъноси ҳақидаги фиқоларига, умуминсоний маънавияхлоқий қадриятларга бағишланган. "Шуҳрат" медали билан мукофотланган (1994).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил