Муҳаммад Иброҳимович Ниёзов (1908, Чимкент — 1980, Тошкент) — кимёгар олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), профессор (1964). Ўрта Осиё университетини тугатгач (1934), шу университетда декан ва проректор (1934—40), Ўзбекистон Маориф вазири ўринбосари (1940— 46), Тошкент политехника институти рек-тори (1947—63), кимё технологиям жа-раёнлари ва қурилмалари кафедраси мудири (1953—80). Шу кафедра қошида полимерлар муаммолари лабораторияни ташкил қилган. Асосий илмий ишлари адсорбсия, дистиллаш, экстраксия, куритиш ва бошқа жараёнларни интенсивлаш масалаларига оид[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар