Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси – Хивадаги меъморий ёдгорлик (1871). Муҳаммад Раҳим ИИ (Феруз) қурдирган. Кўҳна аркнинг шарқий дарвозаси қаршисида жойлашган. М.Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси масжид, айвон, дарсхона, кутубхона ва ҳужралардан иборат. Бино 1876 йилда, Хива хонлигининг Россия империяси томонидан протекторат шартномаси имзоланганидан уч йил ўтиб қуриб битказилди. Мадраса кейинчалик Қур’он илмлари бўйича таълим берувчи етмиш олти ҳужрага эга бўлиб, Марказий Осиёдаги энг катта мадрасаларидан бирига айланди.

Мадраса
Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси
Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси Ўзбекистон почта маркасида
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Хоразм вилояти
Шаҳар Хива
Манзил Ичан қалъа МФЙ, Бўёқчилар кўчаси, 12-уй
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки. Хоразм вилояти маданий ме'рос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
Мадраса тури Катта
Меъморий услуб Ўрта Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Муҳаммад Раҳимхон ИИ
Ҳомийлар Муҳаммад Раҳимхон ИИ
Асосий сана:
Мақоми давлат ҳимоясида[1]
Ҳолати Ичан қал'а музей қўриқхонаси
Қурилиш материали Пишиқ г'ишт

Бу таълим масканида ёзги ва қишги масжид, дарсхона, китобхона ва ҳужралар мавжуд бўлган. Мадрасанинг ҳовлиси 76 та бир қаватли ҳужра билан ўралган бўлиб 152 толиби илм дарс олишига мўлжалланган бўлган.

Тарихи

Хоразмнинг собиқ пойтахти Хивада йигирмадан ортиқ мадрасалар сақланиб қолган, яна кўплари қурилган.

Мадраса асосчиси Муҳаммад Раҳимхон ИИ маърифатпарвар ҳукмдор эди. Феруз тахаллуси билан шеърлар ёзган. ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Хоразмда маориф ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Комил Хоразмий ва бошқа шоирлар ушбу ҳукмдорнинг мадрасаси ва саройи қурилган санага бир қанча шеърий бағишловлар ёзганлар.

Ичан қал’анинг бир қисми сифатида 1990-йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси обектлари рўйхатига киритилган. Ҳозирги вақтда Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси туристик хизмат кўрсатиш ва кўргазма ўтказиш обекти ҳисобланади.

Меъморчилиги

Мадрасанинг олд томони 2 қаватли, қолган томонлари бир қаватли. Бурчакларига гулдасталар ишланган. Хива меъморлигига хос услубда пештокли кошинкори нақшлар билан безатилган. Сирли ғиштлар „қўш“ ва „бантак“ услубида терилган. Пештоқининг икки қанотида 2 қаватли олди чуқур равоқли 5 та ҳужрага ганчкори панжаралар ўрнатилган. Бош тарзидаги миёнсарой 9 та гумбазли хонадан иборат. Масжид ва дарсхона ҳужралар билан ўзаро боғланган. Ҳовли мурабба тарҳли, уч томони 76 та ҳужра билан ўралган. Жанубида гумбазли айвон ва бошқа қўшимча хоналар бор. Кейинроқ, мадрасанинг олд томонига бир қаватли савдо расталари қаторидан иборат ҳовли қурилган. М.Муҳаммад Раҳимхон мадрасасининг умумий тузилиши ва ички тарҳи анъанавий Хива мадрасалари меъморлигидан бир оз фарқ қилади.

Толиби илмлар таҳсил олишига мўлжалланган ҳужралар томи ташқи томондан тўсиқ девор (парапет) билан чегараланган ва икки қаватли бош фасадга келиб туташган. Хушқад пештоқнинг икки ёнида беш равоқли галерея мавжуд. Дарвозахона атрофидаги хоналар тўққизта гумбазга эга. Бинонинг ички плани бошқа мадрасалар тузилишидан фарқ қилади. Деворлар юзасидаги сиркор ғиштчалардан терилган орнаментли безаклар одатдаги шаклларни такрорлайди. Кишида ҳовлининг тузилиши ўзгача таассурот қолдиради. Ҳовлининг бир қаватли ҳужралари қатори баланд декоратив пештоқлар ташқи тўсиқ девор ва бурчаклардаги чиройли минорача-гулдасталар билан биргаликда ажойиб манзара касб этади.

Мадрасанинг вақфи (мадраса фаолиятини таъминлайдиган даромад манбаи) учун хон 2941 таноб (2,5 таноб – 1 гектар) эр ажратган. Чиройли кошинлар билан безатилган мадрасанинг очилиш тантанасида замонанинг фузало ва шуаролари таърихлар ва қасидалар айтиб хондан инъомлар олганлар. Хон ўз аёнлари, қариндошлари, қурилишда ишлаган уста ва ҳунармандларга ҳадя қилган харажатлардан ташқари бу тўйда 118 тилло сочилган.

Мадрасанинг пештоқига араб тилида шундай ёзувлар битилган: Ушбу муборак бинони замон султони ва дунё ҳоқони, Аллоҳнинг халифаси ва сояси, ғалабалар ва шуҳратлар эгаси, енгилмас қудрат соҳиби, мамлакатларни фатҳ қилувчи Саййид Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон бунёд қилдирган. сана 1289. (1872-йил)

Умумий тарҳи —62,4х49,7 м; ҳовли —28,3х28,8 м; дарсхона —5,4х5,4 м; масжид – 7,0*7,0 м; савдо қаторлари – 25,0х50,0 м; ҳовли 16,9х42,5 м.[2]

Манбалар