Муҳаммад Солиҳ (1455-йил, Хоразм — 1535-йил, Бухоро) — эски ўзбек тилида ижод қилган Шайбонийлар даври шоири ва тарихчиси[1].

Муҳаммад Солиҳ
Таваллуди
Вафоти Бухоро хонлиги
Ота-онаси Нурсаидбек

Ҳаёти

Асли туркийларнинг билкут қабиласидан бўлган, Хоразм ҳокими амир Нурсаидбек оиласида туғилган. Бобоси Шоҳмалик Мирзо Шоҳруҳ ва Улуғбек саройида катта нуфузга эга бўлган. Отаси Нурсаидбек эса Улуғбек, Абу Саид саройларида хизмат қилган. Муҳаммад Солиҳ Хоразмда савод чиқаргач, Ҳиротга бориб, Абураҳмон Жомийдан илм ўрганган. 1464—1467— йилларда Хоразмда ҳокимлик қилган Нурсаидабек 1467—йилда Абу Саид амрига биноан садоқацизликда айбланиб қатл эдилади. 10 ёшида отасидан айрилган Муҳаммад Солиҳ ёшлигида кўп қийинчиликларга учрайди. Ҳатто маълум муддат Ҳусайн Бойқаро ва бошқа темурийлар саройида хизмат қилишга мажбур бўлади. Бироқ отасининг ўлимига сабабчи бўлган темурийзодалар билан ишлашни хоҳламаган. Кейинчалик 1494— йилда Самарқандда Дарвиш Муҳаммад тархон ва Хожа Аҳрорнинг ўгли хожа Муҳаммад Яҳё қўли остида ишлаган, 1499-йил Шайбонийхон хизматига кирган[2]. Унинг юришларида иштирок этиб Бухоро ва Дабусия қал’аларини олишда ёрдам берган. Қал’а ҳимоячилари билан учрашиб уларни Шайбонийхон билан иттифоқ тузишга чақирган.

1500—йилнинг ёзида, уч кунлик қамалдан сўнг Бухорони эгаллаган Муҳаммад Шайбонийхон Муҳаммад Солиҳни Бухорога ҳоким этиб тайинлайди, бундан ташқари унга Хоразмдан бир қанча мулклар совға қилади. Тарихчи, кейинчалик, Чоржўй, Нисо вилоятларига ҳокимлик қилган. „Амир ул-уламо“, „Малик уш-шуаро“ унвонларига сазовор бўлган. 1507—1510-йилларда Ҳиротда яшаган. Шайбонийхон вафотидан сўнг Бухорога қайтган. Кейинчалик умрининг охиригача шайбонийлар Маҳмуд Султон ва Убайдуллахоннинг котиби бўлиб хизмат қилган. Муҳаммад Солиҳ туркий ва форсийда ижод қилган. Шеърларида ишқий, биографик, сиёсий мавзулар асосий ўрин эгаллаган. Тарихчи ўзбек адабиёти тарихида илк реалистик тарихий достон  — „Шайбонийнома“ни ёзган[3]. Муҳаммад Султон 1535—йилда Бухорода вафот этган[4].

„Шайбонийнома“ китобида берилга тарихий маълумотлар

Муҳаммад Солиҳ томидан ёзилган тарихий достон „Шайбонийнома“да Муҳаммад Шайбонийхоннинг ҳаёти ва олиб борган қонли урушлари ҳақида шеърий услубда ҳикоя қилинади. Асар Шайбонийхоннинг туғилганидан бошланиб бошлаб, то 1505-йилгача рўй берган воқеаларни қамраб олади. Достонда қўшинларнинг тузилиши, оддий халқнинг оғир аҳволи, Қорако'л, Қарши ва Ғузорда Шайбонийларга қарши кўтарилган қўзғолонлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар учрайди. Асарда кўплаб географик ва этнографик атамаларни учратиш мумкин. Достон 8880 мисра, 76 бобдан иборат бўлиб 1510—йилда тугалланган. ХВ аср охири — ХВИ аср бошларидаги воқеалар акс этган бу асар тарихий, этнографик, географик, лингвистик жиҳатлардан ҳам, бадиийлигига кўра ҳам муҳим аҳамиятга эга. Достоннинг асл нусхаси топилган эмас, аммо шоир ҳаётлигида Қосим котиб томонидан 1510-йилда кўчирилган қўлёзма нусхаси Венада сақланади. Китоб немис (1885), рус (1904) ва бошқа тилларга таржима қилинган. 1908—йилда П. М. Мелиоранский томонидан Петербургда, 1961—1989—йилларда Тошкентда нашр этилган. Вамбери Муҳаммад Солиҳнинг „Лайло ва Мажнун“ номли туркча ёзилган достони борлигини хабар берган, лекин у топилган эмас. „Қомус ул-аълом“, „Ноз ва Ниёз“ манзумаси Муҳаммад Солиҳ асарларидан бири деб ҳисобланган, бироқ Нисорий „Музаккири аҳбоб“да бу асарларнинг муаллифини Бақоий деб кўрсатади[5][6][7][8].

Манбалар

  1. ↑ Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари. О'қитувчи нашриёти, 1991 — 226-бет. ИСБН 5-645—00428—0. 
  2. ↑ Благова Г. Ф. Проблемы изучения средневековых тюркских текстов // Тюркологический сборник 1977. — Андоза:М.: Наука, 1981.
  3. ↑ Болдирев А. Н. Зайниддин Васифи. Душанбе, 1989, с.41
  4. ↑ Норик Б. В., Биобиблиографический словар среднеазиацкий поэзии (ХВИ — первая трет ХВИИ в.). Москва: издателский дом Марджани, 2011,с.41
  5. ↑ ЎзМЕ
  6. ↑ Шайбонийнома, Т., 1961; 1989.
  7. ↑ Акрамов А., Муҳаммад Солиҳ, Т., 1966;
  8. ↑ Иброҳимов А., 16 аср ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари, Т., 1976.

Ҳаволалар