Muhammad Temur sulton
Муҳаммад Темур султон (14?- 1514, Дашти Кулоҳ) — шайбонийлардан. Шайбонийхоннинг ўғли.
Шайбонийлар Мовароуннаҳрни эгаллаганларида М.Муҳаммад Темур султонга пойтахт Самарқанд ва унинг вилояти берилган (1501), унинг ўғли Пўлод султонга Хоразм теккан. Балхни (15О5) эгаллаган. 1505—07 йилларда М.Муҳаммад Темур султон Убайдулла султон билан бирга те-мурийлардан Фаридун Ҳусайн мирзо ва унинг укаси Ибн Ҳусайн мирзони Работи Дудар мавзеида тормор этган. 1507-йил Шайбонийхон Ҳиротни олгач, М.Муҳаммад темур султон ва Убайдулла султонларни Абул-муҳсин мирзо ва Кепак мирзога қарши Машҳадга юборган, улар зафар қозонишган. Отаси Исмоил И Сафавий билан Марв ёнида жанг қилганида (1510) ёрдамга кеч қолган. 1511 — 12 йилларда Мовароуннахр ва Тошкент учун шайбонийларнинг Бобур билан бўлган курашларида қатнашган. Туркистон, Сирдарё бўйидаги шаҳарларга эгалик қилиш учун қозоқ султонлари (Қосимхон ва бошқалар) билан курашган (1513-йилдан). 1511-йил мартда Суюнчхўжахон Бобурни қизил-бошлилар билан иттифокликда Мовароуннаҳрга ҳужум қилишидан хавфсираб Чағониён мулкини Махдий султон ва Ҳамза султонлардан ажратиб олиб, у ерга М.Муҳаммад Темур султонни жўнатган. 1512-йил Кўли Малик жангица Убайдулла султон, Жонибек султон ва М.Муҳаммад темур султонларнинг бирлашган қўшини Бобур устидан тўлиқ ғалабага эришган. 1513-йил 11-мартда Убайдулла султон билан биргаликда Марвни эгаллаган. М.Муҳаммад темур султон даврида Самарқандда ободончилик -қурилиш ишлари олиб борилган. Олияи хония мадрасаси ва М.Муҳаммад темур султоннинг хотини Меҳр Султон хоним томонидан қурилган Хония мадрасаси ложувард ва зарҳал кошинлар билан безатилган жуда катта пештоқ билан бирлаштирилган эди. Мадраса су-пасида, аниқроғи, дахмада самарқандлик шайбонийлар авлод-аждоди дафн этилган. Самарқанднинг шарқий қисмида янги маҳалла (Нав) пайдо бўлиб, бу ерда Самарқанд зодагонларининг боғлари жойлашган, улар орасида Дил-афрўз боғи ўзининг гўзаллиги билан айниқса шуҳрат қозонган эди. М.Муҳаммад темур султон даврида Самарқандда илм-фан, мадани-ят, санъат ривожланган, кўплаб машҳур шоир, адиблар, тарихчилар ижод қилган (қаранг Бухоро хонлиги).
Фахриддин Ҳасанов.[1]
Манбалар
Адабиётлар
- Кҳафиз-и Танйш Букҳари, Шараф-нама-йи шакҳи (Книга шакҳской славй). CҲ.1. Перевод Д. А. Салакҳетдиновой. М., 1983.
- Тревер К. В., Якубовский А. ЙУ., Воронец М. Э.: История народов Узбекистана, том 2. - Ташкент: АН УзССР, 1947.
- Академик Бартол'д В. В. Сочинения. Том 8. Москва: Издател'ство «Наука». Главная редакция восточной литературй, 1973
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |